RU

Последние новости

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  8 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  54

Нега қўшиб берилган дақиқалар бунчалик кўп? Новости

Нега қўшиб берилган дақиқалар бунчалик кўп?

Теги :  ФИФА ЖЧ-2022
Агар сиз мундиални кузатиб бораётган бўлсангиз, Қатардаги турнирда ҳакамлар бўлимларга жуда кўп вақт қўшиб беришаётганини сезиб улгурганингиз аниқ.

Уч ўйинда умумий 54 дақиқа. Аввал бунақаси умуман бўлмасди.

Бу ФИФА томонидан билиб туриб ташланган қадам. Пьерлуижжи Коллинанинг фикрига кўра: тўп жуда кам вақт ўйинда бўляпти. Жамоалар голларни нишонлаш, вақт чўзиш, шифокорлар ёрдами ва ўзгаришлар билан очиқчасига "ўғрилик қилишяпти". Натижада ишқибозлар футбол эмас, тўхталишларни томоша қилишмоқда.


Шу сабабли ЖЧ вақтида иккинчи захира ҳакамини "ўйинга қўшишди". Унинг вазифаси – таймерни синчковлик билан кузатиб бориш ва тўхталиш бўлган вақтларни қўшиш. Авваллари эронлик кипернинг вазияти учун, айтайлик, уч ёки тўрт дақиқа қўшиб бериларди. Бироқ "янги ҳакам" тўққиз дақиқа тўхталиш бўлганини ҳисоблабди – ва улар якунда қўшиб берилган дақиқаларда ўз аксини топди.

Умуман олганда футбол "тоза вақт"га қайсидир маънода ўтишга анча яқин келди. Шундай бўлсада, назаримизда бу ҳали ҳаммаси эмас. Идеал вариантни топиш йўлидаги бир қадам холос.  

Нима бўлганда ҳам, тан олиб айтинг, бу ўйинни 85-дақиқада тугатиб қўйгандан яхшироқ-ку?!  

Ҳа, айтганча, суратдаги Жанни Сиказве бугун бўлиб ўтадиган Бельгия - Канада учрашувини бошқариб боради.  

Хўш, бундай қарорга сиз нима дейсиз?

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика