RU

Последние новости

15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  11 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  1 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  16 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  6 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  75 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  5 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  9 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

Нега футболчилар гетра остини қирқиб олишади? Новости

Нега футболчилар гетра остини қирқиб олишади?

Биз доимо футбол экпировкаси оламидаги ўзгаришларни кузатиб борамиз.

Ҳар ҳафта янги бутсалар пайдо бўлмоқда, ҳар мавсум форманинг янги турлари чиқариляпти, йиллар давомида инновацион янгиликлар яратиляпти. Бу сафар футболчилар ўйлаб топган ғоя бозорда янги маҳсулотлар пайдо бўлишига сабабчи бўлган мода мавзусига мурожаат қилдик ва sports.ru сайтида эълон қилинган мақолани сизларга тақдим этдик.

Бироқ, ҳаммаси навбати билан. Таги қирқилган гетралар. Бутун гетралар турганида, кесилгани кимга керак деб ўйларсиз. Гап нимадалигини билишга уриндик.



Аввалига Интернет оламини текширдик. Масалан, кўплаб футбол юлдузлари кийган гетралар ранги, остидаги пайпоқ рангидан фарқ қилади.

Кейин, нега Криштиану Роналду гетрасини тиззасидан юқорига кўтариб олиши ҳақида ўйлаб қолдик. Унга махсус буюртма асосида гетралар тикишадими?



Бу борада Фёдор Смолов фикри билан қизиқдик:

Москвада доимо гетранинг пастки қисмини кесиб, оёғимга қалин пайпоқ кийиб олардим. Шунда оёқ қулай туради, бутса ичида сирпанмайди. Жамоамизда ҳеч ким гетрани кесмайди, шу сабабли ҳар эҳтимолга қарши клуб ходимларидан руҳсат сўрадим. Клубда илтимосим ҳайратга сабаб бўлди: "Йўқ, кесиш мумкин эмас. Бунга ҳомийимиз қандай муносабатда бўлади? Қолганлар ҳам шундай қилишни бошлашсачи?". Голландияликлар нима истаганимни тушунмаган кўринади. Аммо менинг агентим қўнғироқ қилиб, ҳаммаси ҳақида келишиб олганини айтди. Кесилмаган гетраларда ўйнаш қулай эмас.

2012 йилда "Тоттенхэм" футболчилари гетра остини кесгани учун клуб мураббийи Гарри Реднапп ўйинчиларни жазолаган. Гетрани кесиш сабаби оддий бўлиб чиқди. Хатто янги гетралар ҳам ўйин пайтида бироз сирпанади ва футболчига ноқулайлик келтириб чиқаради. Кўпчилик қалин бўлгани ва бутсалар ичида қулай туриши учун теннис пайпоқларини кийишган. Бундан ташқари, футболчилар нимада машғулот ўтказишини томоша қилинг: Улар машғулотни гетра ва ҳимоя воситаларисиз ўтказади. Демак, улар футбол фаолиятининг кўп қисмини калта пайпоқларда ўтказишади.


Нега гетралар ости кесилишини тушундик. Профессионал ўзини майдонда қулайроқ ҳис қилиб, машғулотлардаги финтини такрорлашга уринади. Бироқ ФИФА қоидаларига кўра, бундай қилиш мумкин эмас, пайпоқ ва гетра бир рангда бўлиши керак. Шу сабабли футболчилар кесилган жойни лента билан ўраб қўя бошлашди.


Бу мода қандай оқибатларга олиб келди? Бу ҳам қизиқ:

Биринчидан, бозорда янги маҳсулотлар пайдо бўлди. Масалан, қалин қилиб яратилган ва тўлиқ пахтадан бўлган пайпоқлар сотувга чиқди.

Шу билан бирга, бир хил рангда 3 та элемент, гетра, пайпоқ ва лента сотила бошланди.


Ушбу мода фақат профессионал футболчиларгина эмас, балки ҳаваскорларга ҳам "юқди". Интернетда гетраларни кесишни кўплаб усуллари кўрсатиб ўтилган. Улар шундай номаланади: "Қандай қилиб гетраларни Криштиануники каби кесиш".

Хулоса

Мода футболда ҳам катта ролни ўйнайди. Гетралар аслида ҳимоя воситаларини оёқда ушлаб туриш учун керак бўлган. Энди ҳимоя воситалари билан муаммо йўқ, аммо гетра эса ўйин давомида ноқулайлик туғдириши мумкин. Футболчилар кесилган гетра ва қалин пайпоқлар билан ўзларини майдонда қулайроқ ҳис қилишмоқда. Шарқий Европа мамлакатларида қалин пайпоқ совуқ пайтда оёқларни иссиқ ушлаб туради. ФИФА қоидаларига қарамай, гетра остини лента билан ўраб олиш мумкин.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика