"Нефтчи"нинг собиқ футболчиси ҳакамликда иш бошлади
13 июн 2021 10:46
Новости
"Нефтчи"нинг собиқ футболчиси ҳакамликда иш бошлади
Хабарингиз бор, сўнгги йилларда ҳакамлик соҳасида ҳам авлодлар алмашинуви юз бермоқда.
Вилоятларда янги ва шу билан бирга ёш ҳакамларнинг бўй кўрсатаётганини кўриш мумкин. Хусусан фарғоналик собиқ футболчи Отабек Ҳайдаров ана шулар жумласидандир.
Ўз вақтида юртимизда "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Турон" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган.
Айни дамда Фарғона шаҳрида ўтказилаётган Аёллар ўртасидаги биринчи лиганинг 4-туридан ўрин олган "Нефтчи-W" - "Сурхон-W" учрашувида бош ҳакам вазифани Отабек Ҳайдаров бажараётганини кўриш мумкин.
Бундан кўриниб турибдики, 30 ёшли собиқ футболчи эндиликда ўз омадини ҳакамлик соҳасида синаб кўради.
Маълумот учун Отабек Ҳайдаров яқинда Фарғонада ташкил этилган "D" мураббийлик лицензияси учун ҳам ўқиганди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии