RU

Последние новости

19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  4 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  11 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  16 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7

“Нефтчи” “Ёзёвон-Лочинлари”ни мағлуб этди Новости

“Нефтчи” “Ёзёвон-Лочинлари”ни мағлуб этди

15 июль куни “Нефтчи” Қиргули йиғинидаги сўнгги назорат баҳсини ўтказди.

Ушбу учрашув Фарғона вилоятининг яна бир жамоаси “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши ўтказилди. Беллашувда Вадим Абрамов жамоаси 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Айтиш керакки, голларга бой ўйин гарчи ўртоқлик мақомига эга бўлсада, учрашувни кузатиш учун кўплаб мухлислар стадионга ташриф буюришди. Умуман олганда, “Норин” билан бўлиб ўтган охирги ўйинга нисбатан томошабинлар сони кўпроқ бўлди.

Ўйин ғоят қизиқарли курашларга бой ўтди. Вадим Карленович ўз анънасига содиқ қолган ҳолда икки хил таркибни бир бўлимдан майдонга туширди. Учрашув тезкор голлар билан бошланди. Дастлаб Мўйдин Мамазулумов ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Бахтиёр Ёқубов ҳисобни яна биттага оширди. Учинчи тўп худди “Норин” билан учрашувда бўлгани сингари автогол сифатида киритилди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар кетма-кет жавоб голларини киритишди. Умуман олганда, тайм безагига айланган голлар ўйинни янада кульминацион нуқтасига айланди. Ёзёвонликлар иккинчи бўлимда гол киритиш учун кўплаб қулай имкониятларга эга бўлишди ва уларнинг иккитасини самарали якунлашди. 3:2

Ўтказиб юборилган тўплар ва ўйин суратидан қониқмаган “Нефтчи” катта куч билан ҳужумга ўтди. Марказда ҳаракатланган Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Карен Абрамов ҳамда Аброр Исмоиловлар ўзларинг фаолликлари билан баҳс тизгини ўз қўлларига олишди. Қанотлардан Темур Ҳакимов ҳамда Абдураҳмон Абдулҳақовлар ҳам хавфли рейдларга амалга оширишди. Шунингдек тандем сифатида ҳаракатланган ҳужумчилар Алишер Шоғуломов ва Отабек Ҳайдаров жуфтлиги ҳам шу куни кўп имкониятларга эга бўлган бўлсада, бу сафар гол уриш уларга насиб қилмади. Ҳисоб 3:2 кўринишида давом этаётган бир паллада иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Темур Ҳакимов “Нефтчи”нинг тўртинчи голини киритди ва масалага мантиқий нуқта қўйди. Якуний ҳисоб 4:2, “Нефтчи” назорат баҳсида ғалабага эришди.

“Нефтчи” матбуот хизмати






Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика