RU

Последние новости

14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  0 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  0 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  7 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  10 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  7 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  2 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1

“Нефтчи” ёшлари мағлуб этилди Новости

“Нефтчи” ёшлари мағлуб этилди

Бугун “Оқ-тепа” “Нефтчи” ўринбосарларига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Беллашув "Оқ-тепа"нинг ғалабаси билан якунланди. Биринчи бўлимда катта устунликка эга чиққан футболчиларимиз танаффус арафасида ғалаба тўпини киритди. Чап қанотдан жарима майдони ичига етказиб берилган тўпни ҳимоячилар назаридан четда қолган тажрибали ҳужумчи Маъруф Аҳмаджонов осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам иккала жамоа аъзолари дарвозаларни ишғол қилиш учун ҳаракат қилишди, аммо гол уриш ҳеч бир футболчига насиб қилмади. Шу тариқа учрашув “Оқ-тепа”нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги 21 январда ўтказилган биринчи назорат учрашувида фарғоналиклар ғалаба қозонган эди – 1:3.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “НЕФТЧИ” – 1:0 (1:0)
22 февраль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Суҳроб Сатторов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Фаррух Сайдалиев, Саид Толипов, Дониёр Усмонов, Нодир Тешабоев, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Собир Усмонхўжаев, Зафар Қорақулов, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадан тушганлар: Илҳом Жуманов, Сергей Рекун, Зокир Мирзааҳмедов, Бобур Абдураҳмонов, Хуршид Йўлдошев Хуррамович, Фаррух Зикрияев, Нодир Саъдуллаев, Бунёд Қорабоев.
Гол: Маъруф Аҳмаджонов, 38 – 1:0.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика