RU

Последние новости

23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  75 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  6 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  40 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  5 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  8 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

"Нефтчи" Тожикистон жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

"Нефтчи" Тожикистон жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Виталий Левченко бошчилигидаги жамоамиз Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида навбатдаги ўртоқлик учрашувини Тожикистоннинг "Эсхата" клубига қарши ўтказди.

Таъкидлаш жоиз, мураббийлар ўйинда барча футболчилар учун учун имконият яратиб беришди. Биринчи бўлимда ҳаракатланган футболчилар ўрнига, иккинчи бўлимда таркиб тўлиқ алмаштирилди. 

Учрашувда ҳисобни вакилларимиз очиб беришди. Бу вазиятда жамоага яқинда келиб қўшилган грузиялик ҳужумчи Георгий Никабадзе бурчакдан оширилган тўпга эгалик қилиб боши билан зарба йўллади ва дарвозани ишғол этди 1:0. Мазкур ҳисоб танаффусга қадар ўзгаришсиз қолди. 

Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган вакилларимиз анча фаол ва ҳужумкор ўйин намойиш этиб, меҳмонлар дарвозасига анча-мунча хавф солиб, кетма-кет учта тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган жамоамиз якунда йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви 

21 июль "Нефтчи" СК стадиони

"НЕФТЧИ"-"ЭСХАТА" 4:0

Голлар: Георгий Никабадзе, 5'(1:0), автогол, 50'(2:0),Иззатилла Абдуллаев, 58'(3:0), Иззатилла Абдуллаев, 68'(4:0)

Огоҳлантиришлар:  Анвар Ғофуров 56

Амалага оширилмаган пенальти: Ғуломхайдар Ғуломов 78

"Нефтчи" биринчи бўлим: 

45.Акбар Тўраев, 3. Нодирхон Неьматхонов,  26.Алексей Ларин,  4. Антон Кривченко, 7.Умар Адхамзода, 19.Мирзохид Ғофуров. 23.ДиёрТуропов,  5.Эдуард Эмсис, 8.Шароф Мухиддинов, 35.Вахиб Тара, 22 Георгий Никабидзе.

"Нефтчи" иккинчи бўлим: 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 11.Иззатилла Абдуллаев, 10.Суннатилло Абдулажонов, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов,  24.Ғуломхайдар Ғуломов, 9.Улуғбек Хошимов, 70.Аббос Ғуломов.

Бош мураббий:  Виталий Левченко 


"Эсхата": 93.Владислав Шевченко, 19.Хусейн Нурматов, 14.Ойбек Абдуғаффоров, 15.Роман Хибаба, 10.Сайёд Ковусшох, 20.Олим Каримов, 17.Иброҳим Эшонхонов, 5.Сиявуш Асроров, 7.Шахзод Мамуржонов, 18.Далер Имомназаров, 22.Санжар Ризқибоев.

Захира: 16.Мўминжон Гадойбоев, 29.Муҳаммад Рустамов, 21.Абдураҳмон Узақов, 8.Рустам Сабуров, 72.Мубин Мўминов, 81.Хожи Абдумамонов, 11.Бахтиёр Зарипов.

Бош мураббий: Игорь Суров

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика