RU

Последние новости

11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  1 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  4 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  2 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  4 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1

"Нефтчи" раҳбарияти мухлислар билан учрашди Новости

"Нефтчи" раҳбарияти мухлислар билан учрашди

Кеча, 28 февраль куни "Нефтчи"нинг Қиргулидаги базасида "Нефтчи" вакиллари ва мухлислар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда 300 нафардан ортиқ мухлислар, клуб раиси Тохир Кападзe, бош мураббий Муроджон Исмоилов ва "Истиқлол" ўйингоҳи директори Илҳом Собитов иштирок этишди. Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Йиғилишни клуб раиси Тохир Кападзе очиб берди: “Бу йилги “Нефтчи” ўтган йилгисидан тубдан фарқ қилади. 2015 йилни “Нефтчи” бошқача иштиёқ билан бошлади. Мавсумлар оралиғида 17та назорат учрашуви ўтказилди, 14 ғалаба, 2 дуранг ва фақат битта мағлубият қайд этилди.. Ўтган йил бу кўрсаткич умуман тескариси эди.. Яна сизларга бир гапни айтмоқчиман ўтган йилги мураббий Мурод Исмоилов билан ҳозирги Мурод Исмоилов ўртасида катта фарқ бор. Бу йил Муроджон бошқача иштиёқ билан жамоани тайёрлаяпти жамоа ва мурабийимизда катта ўсиш бор”.

Сўнгра сўз "Истиқлол" стадиони директори Илҳом Собитовга берилди: "Истиқлол" стадиони 21 март Наврўз байрамига совға сифатида ишга тушурилади. “Нефтчи” “Навбаҳор”га қарши 3-тур ўйинини янги ўйингоҳда ўтказади. Биринчи турни эса Қиргулидаги ўйингоҳда ўтказадиган бўлди.

Кейинги сўз навбати бош мураббий Мурод Исмоиловга берилди: “Бу йил жамоага таклиф қилинган барча ўйинчилардан кўнглим тўлмоқда, дарвозабонлардан тортиб ҳужумчиларгача. Жамоага келган ўйинчиларни шунчаки таклиф этмаганмиз. Уларни билиб, кузатиб сўнгра таклиф қилганмиз. Мен ҳозирги таркибдаги ўйинчиларга ишонаман ва шу таркиб билан мавсумни бошлайман. Яна бир ярим ҳимоячи олиб келишимиз мумкин. Лекин жамоани ўзагини тузиб олдим. Сизларга нимани ваъда беришим мумкин? Биринчи ёки иккинчи ўринни эмас чунки бизни шароитимиз ҳозирча бунга жавоб беролмайди. Лекин сизларга ҳар бир ўйинда фақат мухлисларни ўйлаб ғалаба учун майдонга тушишга ваъда бераман”, - дейди Муроджон Исмоилов.

Шунингдек бу йиғилишда клубнинг янги матбуот котиби Ойбек Вейсал ўғли барчага таништирилди. У янги мавсумда “Нефтчи”нинг сайти Ўзбекистонда энг яхши сайтлардан бири бўлишга ваъда берди.

Бундан ташқари Тохир Кападзе мухлислар клуби масаласига тўхталиб ўтиб унга 8 нафар номзод бошлиқ этиб тайинланди. Уларнинг ҳар бирига 10 нафардан мухлис аъзо бўлиши айтиб ўтилди. Клубнинг янги ўйинчиларни таништириш маросими 12 март санасига белгиланди.

Акбар Ислом шарҳи
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика