RU

Последние новости

10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  0 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  0 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  45 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  1 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2

“Нефтчи” – “Қизилқум” 1:1 (тўлиқ шарҳ) Новости

“Нефтчи” – “Қизилқум” 1:1 (тўлиқ шарҳ)

Теги :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентдаги тўртинчи ўртоқлик баҳсида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўйнади.

Беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашди. Шундай қилиб “Нефтчи” жамоаси охирги 4 та ўйиннинг 3 тасида дуранг натижа қайд этди. Бир ғалаба “Металлург” билан ўйинда кузатилди. Янги таркибни шакллантираётган мураббийлар штаби учун Тошкентдаги йиғин айни муддао бўлмоқда.

Учрашув борасида фикр билдирадиган бўлсак, “Нефтчи” баҳсдан баҳсга ўз ўйинини кучайтириб бормоқда. “Қизилқум”га  қарши учрашувда ҳам кўплаб хавфли вазиятлар юзага келганини айтиб ўтиш ўринлидир. Айниқса олдинги чизиқда Амиржон Сафаров ва Вячеслав Сушкинлар бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишмоқда. Ўйинда тезкор гол киритилди. Абдужамол Исроилов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб ташлаб берди. Марказда турган Сафаров ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилиб, боши билан дарвозага зарба берди ва гол. 1:0. “Қизилқум”нинг жавоб голи ўзини узоқ куттирмади. 39-дақиқада навоийликлар сафида Гужа Григалашвили Абдужалилов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда “Нефтчи” мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Абдужалилов, Сафаров ҳамда Абдулҳақовлар ўрнига Сунатилло Эрматов, Отабек Аҳмаджонов ва Жалил Кимсановлар майдонга туширилди. Ундан ташқари учрашув бош ҳаками Вадим Агишев кутилмаган қарорни амалга оширди. “Нефтчи” ҳимоячиси Аваз Агалиев ўйин пайти майдон ташқарисида турганлар билан тортишгани учун қизил карточка олди. Унинг ўрнини тўлдириш мақсадида Авазбек Ўлмасалиев баҳсга қўшилди.

Навбатдаги 45 дақиқаликда Отабек Аҳмаджонов, Сунатилло Эрматов ва Жасур Азимовларда кўпроқ вазиятлар юзага келди. Шу қатори Фарғона жамоаси ижросида бир қатор узоқдан хавфли зарбаларга шоҳид бўлдик. Аммо ўйин охиригача қулай вазиятлар бўлгани билан бошқа гол киритилмади.


“Нефтчи” мураббийлар штаби баҳсда қуйидаги таркибдан фойдаланишди.

“Нефтчи”
: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Даврон Маматов, Аваз Агалиев, Искандар Шойкулов, Жасур Азимов, Абдужамол Исроилов, Аббос Махсталиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Амирбек Сафаров. Вячеслав Сушкин.

Захира: Виталий Мирный, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров, Сунатилло Эрматов, Отабек Аҳмаджонов, Элёр Мамасолиев,

"Қизилқум": Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Муҳсин Убайдуллаев, Ҳусниддин Фазлиддинов, Акмал Рустамов, Эркин Бойдуллаев (с), Миржалол Қосимов, Самандар Шодмонов, Дониёр Усмонов, Нодирхон Камолов, Гужа Григалашвили.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика