RU

Последние новости

20:49Флик Анчелотти ҳақида: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  1 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 20:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  8 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  6 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  2 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  3 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   19 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  31 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6

“Нефтчи” ПФК пахта теримига чиқди Новости

“Нефтчи” ПФК пахта теримига чиқди

Бекорга куз фаслини жўжа санайдиган палла дейишмайди.
Бу пайтда бободеҳқонлар ўз ҳосилларини йиғиб олишади. Аниқроғи, ғалвир сувдан кўтарилади. Энг асосийси юртимизнинг бойлиги саналмиш пахта йиғим-терими ҳам айнан мана шу фаслга тўғри келади. Сентябрь ойидан бошлаб бутун ўзбек ҳалқи миллий бойлигимиз ҳисобланмиш пахтани нест-нобуд қилмасдан териб олиш пайида бўлади. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси мана шу пахта мавсумида ўзининг ўрнини далада деб билади.

Ҳашар фақат ўзбекистонликларга хос одат. Ҳеч бир давлатда биздаги каби бундай удумни топа олмайсиз. Пахта мавсумида эса ҳалқимизнинг якдил ва аҳил эканлиги яққол кўзга ташланади. Элимизнинг фаровонлигини йўлида тинмай меҳнат қилаётган ҳалқимиз пахта мавсумида бир ёқадан бош чиқарган ҳолда дала томон ошиқади. Биздаги бу ҳолатни кўрган ўзга юртдан келган киши ҳайратда қолиши ҳеч гап эмас. Ҳозир ҳамма пахта йиғим терими билан банд.

Вилоятимиз хирмонига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган ва ташаббускорлик кўрсатган “Нефтчи” жамоаси вакиллари ҳам 7 октябрь куни дала томон йўлга чиқишди. Бундан мақсад оз бўлса-да, пахтакорларга мадад бўлиш эди. Ўйлаймизки, мақсадимизга эришдик.

Далага кириб борар эканмиз, оппоқ либосга бурканган ерларни кўриб, қувондик. Мана шундай озод ва обод ватанда яшаётганимизга шукроналар айтдик.

Пахта термида “Нефтчи” ПФКда хизмат қилаётган бир қатор ходимлар, футболчилар Қўштепа туманининг пахта хирмони юксалишига хисса қўшиш ниятида “Янги ҳаёт” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Эрали Сафаров файзли ери” фермер хўжалигида бўлдилар.

Комилжон Мирзабоев - “Нефтчи” профессионал футбол клуби раиси:
- Футболчиларимизга 20 турдан кейин 4 кунлик таътил бергандик. Мана шу таътилнинг бир кунини далада, пахта майдонида ўтказишга қарор қилдик. Мамлакатимиз пахта хирмони юксалишига оз бўлса-да хисса қўшсак, бундан мамнунмиз. Йигитларимизнинг шижоати, қизиқиши яхши, терим сурати ҳам юқори. Футболчиларимизнинг ҳар бири тушликкача 40 кг дан пахта терган бўлса, кун якунига қадар 100 кг га етказишни режалаштиришяпти. Тўғрисининг айтсам, менинг ташаббусимни барча жамоадошларим мамнуният билан қарши олишгани мени қувонтирди.

Саидилло Раҳматов “Нефтчи” футболчиси – Терим жуда қизғин бошланди. Юқорида таъкидлагандек, барча сафдошларимиз жуда катта қизиқиш билан пахта теришяпти. Ҳар ҳолда, майдонда копток тепишнинг қандай гашти бўлса, далада пахта теришнинг гашти ҳам бундан кам эмас экан. Тоза ҳавода, дустлар билан хангомалар айтиб, кенг жойларда кўнгил ёзиш завқига ҳеч нарса тенг келмас экан. Юртимиз пахта хирмонининг баланд кўтарилишига хисса қўшаётганимиздан мамнунмиз ва буни ўзимиз учун шараф деб биламиз.

 “Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика