RU

Последние новости

15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  1 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  4 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  9 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  3 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  1 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  6 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2

"Нефтчи": Назорат учрашувида “Металлург” билан дуранг ўйнадик Новости

"Нефтчи": Назорат учрашувида “Металлург” билан дуранг ўйнадик

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, “Нефтчи” жамоаси 18 июлдан Тошкентда иккинчи йиғинга киришди.
Шу куни футболчилар эрталаб, “Футбол-МЕД”да тиббий кўрикдан ўтди. Кечки пайт эса режага кўра, Чирчиқ шаҳрида Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан синов-назорат учрашуви ўтказилди.

Баҳс ўртоқлик ўйини мақомини олгани учун жамоалар натижадан ҳам кўра, кўпроқ ўйин услубни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратди.

Учрашувда гарчи гол уриш учун ҳар икки жамоада ҳам имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади.

Шу куни Мурод Исмоилов футболчиларни икки таркибга ажратган холда, барча ўйинчиларга имконият берди.

Биринчи бўлимда: Ғайрат Ҳасанов, Руслан Мелзиддинов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилёрбек Ирматов, Сайдулло Раҳматов, Александру Оника, Иззат Ғаниев, Акмал Холматов, Андрей Акопянц, Отабек Зокиров, Носир Отақўзиев.

Иккинчи бўлимда: Сардор Қобулжонов, Иқбол Бобохонов, Руслан Мелзиддинов (Жаҳонгир Меҳмонов), Абдуллоҳ Олимов, Вячеслав Пономарёв, Музаффар Музаффаров, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Шерзод Ҳакимов, Павел Смоляченко, Рўзимбой Аҳмедов.

Мазкур ўйинда мураббийлар штаби Муродбек Бобожоновга дам беришга қарор қилди. Чунки иқтидорли ҳужумчи жароҳатдан кейин аста-секин ўзини тиклаб бормоқда.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, Тошкентдаги йиғиннинг илк кунида жамоага тажрибали футболчи Акмал Холматов келди. Ундан ташқари биринчи даврада “Қўқон-1912” ижарада ўйнаган ва ҳуқуқий жиҳатдан “Нефтчи”га тегишли бўлган иқтидорли ҳужумчи Умид Қодиров ҳам яна жамоамизга қайтди. Бундан ташқари яна бир нечта футболчилар йиғинга келиши кутилмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, бугун ҳам “Нефтчи” синов-назорат ўйинида майдонга тушади. Навбатдаги рақиб биринчи лига вакили “Қўқон-1912” жамоаси бўлади. Мазкур ўйин “Қизилтоғ”да ўтказилиши режалаштирилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика