RU

Последние новости

14:33"Резиспор" — "Адана Демирспор". Алиқулов асосий таркибда  0 14:15"Бавария" 10 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 13:40Тимо Вернер АҚШга йўл олиши мумкин  1 13:11Кварацхелия ПСЖ таркибидаги дебюти ҳақида гапирди  0 12:35"Барселона" ва "Реал" "Манчестер Юнайтед" собиқ ўйинчиси учун курашмоқчи  0 12:02Дибаланинг "Рома" билан шартномаси узайтирилди  0 11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  2 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  1 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  2 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   56 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  6 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  1 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаяжон ва трибунадан қарсаклар  40

"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Новости

"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 24 ноябрь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 25-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 9 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. "Нефтчи" – "Насаф" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка (ВИДЕО)

"Нефтчи" – "Насаф" учрашувининг 12-дақиқасида меҳмонларнинг 6-рақамли футболчиси фарғоналикларнинг 19-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин дастлаб баҳсни давом эттирди. VAR  ҳаками уни монитор ёнига чақиргач эса рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга нотўғри аралашган. Футболчи тўп учун ўйнамоқчи бўлган, аммо эҳтиётсизлиги боис рақибига қўполлик ишлатган. Четлатиш учун асос етарли эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини нотўғри, деб ҳисоблади.


2-вазият: "Қизилқум" – "Навбаҳор" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси (ВИДЕО)

"Қизилқум" – "Навбаҳор" учрашувининг 8-дақиқасида меҳмонларнинг 55-рақамли аъзоси ўз жарима майдонида тўпни қайтарди. Бош ҳакам Тимур Тўхтасинов дастлаб баҳсни давом эттирди. Аммо монитор ёнига бориб ҳолатни ўргангач қўл билан ўйин борлигини маълум қилди, лекин сал олдин навоийликларнинг 71-рақамли вакили ҳам қўли билан ўйнагани учун пенальти белгиламади ва жарима зарбасига ишора қилди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп ҳимоячининг қўлига теккан. Пенальти белгилаш учун асос етарли.  Бироқ номинал мезбонлар аъзоси бу вазиятдан олдин қўли билан ўйнаган ва қоидани бузган. Шу боис, комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.


3-вазият. "Қизилқум" – "Навбаҳор" тўқнашуви: меҳмонларнинг голи (ВИДЕО)

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувининг 66-дақиқасида меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлди. Биринчи ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтаргандан сўнг бош ҳакам Тимур Тўхтасинов офсайд борлигини қайд этди, аммо VAR ўйиндан ташқари ҳолатни ўрганиб чиққач реферига фактик қарорини эълон қилди ва гол инобатга олинди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашиб, тўғри қилган. Мазкур эпизодда тўп навоийликларнинг 6-рақамли аъзосидан ҳужумчига келиб тушган. Ўз-ўзидан ўйиндан ташқари ҳолат учун асос мавжуд эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


4-вазият: "Олимпик" – "Бунёдкор" беллашуви: баҳсли вазият (ВИДЕО)

"Олимпик" – "Бунёдкор" учрашувининг 67-дақиқасида тошкентликларнинг 57-рақамли вакили мезбонларнинг 8-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев футболчига сариқ карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи тўпга улгурмаган ҳолда рақибига нисбатан қўполлик ишлатган. Бу вазиятда қизил карточка бериш учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


5-вазият: "Андижон" – "Динамо" ўйини: баҳсли пенальти (ВИДЕО)

"Андижон" – "Динамо" учрашувининг 31-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун дарвозабон билан кураш олиб борди ва йиқилиб тушди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашмасдан тўғри қилган. Посбон рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. У ҳужумчига қаршилик қилган, аммо бу мувозанат йўқотиш учун етарли эмас. Дарвозабон томонидан футбол қоидаларига зид хатти-ҳаракат қилинмаган. Пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


6-вазият. "Андижон" – "Динамо" қарама-қаршилиги: қизил карточка (ВИДЕО)

"Андижон" – "Динамо" учрашувининг 52-дақиқасида меҳмонларнинг 7-рақамли футболчиси андижонликларнинг 71-рақамли аъзосига бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов дастлаб баҳсни давом эттирди. Аммо монитор орқали эпизодни кўргач футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи рақибига нисбатан ортиқча ҳаракат қилиб, унга жароҳат етказмоқчи бўлган. Бу каби ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


7-вазият: "Андижон" – "Динамо" ўйини: баҳсли пенальти (ВИДЕО)

"Андижон" – "Динамо" учрашувининг 73-дақиқасида мезбонларнинг 21-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун кураш олиб борди ва майдонга йиқилди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов монитор орқали вазиятни ўргангач бу эпизодда пенальти йўқлигини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. Ҳужумчи пенальти ишлаш мақсадида ўз оёғини рақиб оёғи йўлига қўйган. Шу сабабли, пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


8-вазият. "Сўғдиёна" – "Локомотив" қарама-қаршилиги: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси (ВИДЕО)

"Сўғдиёна" – "Локомотив" учрашувининг 78-дақиқасида меҳмонларнинг 70-рақамли футболчисига тегди ва у тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев тўп қўлга тегди, деб ҳисоблади ва жарима зарбаси белгилади.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳаками ҳолатни аниқ исботлаб берувчи кадр мавжуд эмаслиги боис вазиятга аралашмаган. Шу туфайли, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


9-вазият. "Сўғдиёна" – "Локомотив" тўқнашуви: мезбонларнинг бекор қилинган голи (ВИДЕО)

"Сўғдиёна" – "Локомотив" учрашувининг 63-дақиқасида мезбонлар гол уришга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев мазкур ҳолатда қўл билан ўйин борлигини қайд этди ва голни бекор қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда етарли асоси бўлмагани сабаб VAR ҳолатга аралашмай тўғри қилган. Видеотакрорлар орқали кўриниб турибдики, тўп қўлга теккан ёки тегмаганлигини исботловчи аниқ далил йўқ. Лекин кадрлар орқали тўп қўлга теккани эҳтимоли юқори кўринмоқда ва бу ҳолатда эпизодга энг яқин турган бош ҳакам қарори қўллаб-қувватланди ва маъқулланди. Шу туфайли, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

+3   
25 ноя 21:19:50
Mahmud Ttww
Ўзбек футболини татар хакамлар монополияси эгаллаб олган, варда ўтиргани ҳам майдондагиси ҳам тили бир.
+2   
25 ноя 19:55:26
ERKIN FIKR
Ответ на комментарий пользователя Abdugaffar Abdullayev
Пдаринга ланат хакам шу билан болп чақа боқадими зато Нефтчи уч очколик бўлди.
Laʼnatlamang birovni birodar, u ham odam, adashishi mumkin...Nasafga qarshi birinchi marta emas xato qaror chiqarish...
+2   
25 ноя 19:40:37
Аббосхужа
Ҳакамларнинг барча қарорлари тўғрию, битта Насафга қолганда ноҳақлик қилинган экан. Нима энди чемпион бўлган жамоага очко керак эмас, ортиқча очколарни бошқа жамоаларга бўлиб берамиз демоқчи бўлганми?
+1   
26 ноя 08:20:45
Abrorbek Abduraxmonov
Ekspert molmi u ko'rmi maydondan yalni ko'ringan sudyalarni ayblab yotoradi endi
   
26 ноя 07:28:55
Шухратжон Муйсинович
Мен бу кунни узок кутдим. Ва нихоят Нефтчи фойдасига хам хакамлар хато килибди.
   
26 ноя 07:12:45
Акмаль Абдуллаев
Эээ негативчилар бирон ёзишдан сал уйлаб ёзилар еки кузиларни каттаро очип курип кегин Бир нима дилар. Шу холатда уйинчи оегини каттиро босиб синдирганда нима буларди бундай бутсани таги билан килинган куполлик , окибатини инобатга олиб кизил берилади. Хаммаси тугри. Ким ате килди кимади бу фикр нотугри. Андижон мухлиси.
   
26 ноя 01:55:22
Lochin Lochin
Ответ на комментарий пользователя Leader RM
Лекин Насаф уйинчиси атайлаб боскандай куринди.
Насаф футболчиси тупни тепасидан босиб замах килмокчи булди у подкат билан тупга биринчи теди ва туп юналиши узгарди видеода секинлаштирилганига фикриз бошкача уерда хаммаси тезликда булди
   
26 ноя 00:17:33
Шухрат Эргашев
Хакикат хам кизил йук эди, Нефтчи уйинчиси узи коидани бузиб Рахматовни оёги остига сакради, Рахматов эса унинг оёгини босиб юборди. Агар 11 киши булиб уйнаганда хисоб бошкача булиши хам мумкин эди.
   
26 ноя 00:15:26
Google User
Xato qaror chiqargan hakamni ham jazolash kerak, hech bo'lmasa 2-3 ta o'yinga futboldan chetlasilsa, shunda adolatdan bo'lardi
   
25 ноя 20:54:37
Азим Курбоназаров
Эксперт хакамлар кароридан сунг нима узгаради чора куриладими шунда бу хулосаларни хаммамизам биламиз
   
25 ноя 19:12:26
Leader RM
Лекин Насаф уйинчиси атайлаб боскандай куринди.
   
25 ноя 19:09:03
Abdugaffar Abdullayev
Пдаринга ланат хакам шу билан болп чақа боқадими зато Нефтчи уч очколик бўлди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика