RU

Последние новости

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  1 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

"Нефтчи" - "Локомотив" учрашуви ҳақида батафсил Новости

"Нефтчи" - "Локомотив" учрашуви ҳақида батафсил

17 турнинг энг қизиқарли ўйини Фарғонада бўлиб ўтиши лозим эди. Сабаби аламзада "Нефтчи" бекободликларга икки очкони "туҳфа" қилган "Локомотив"ни қабул қилар эди.

Агар "Локо" мағлубиятга учраса чемпионлик билан деярли хайрлашар, "Нефтчи" эса ОЧЛ йўлланмасини "Бунёдкор"га бериб қўйиши мумкин эди. Кўриб турганингиздек бу ўйин икки жамоа учун ўта муҳим эди.

СТАДИОН ВА МУХЛИС

Аввалги ўйинларда чипта сотиб олмай стадионга кириб кетаётган мухлислар сони кўпайиб кетганлиги учун бу сафар ҳокимият томонидан махсус текширувчилар қўйилган экан. Учрашув сухандони иккинчи бўлимда стадионга 5210 нафар мухлис ташриф буюрганини айтди. Аслида бу нотўғри маълумот эди. Ўйинни бевосита стадионда 10 000 нафардан сал ортиқ мухлис кузатаётган эди. Марказий секторлар тўлиб бўлган, фақат дарвоза тепаларида бўш жойлар мавжуд эди. 

Чипта нархи 15 000 сўмдан. Аслида секторларнинг жойлашувига қараб нархларни ўзгартирса бўлади. Жуда кўпчилик мухлислар чипта нархидан нолияпти. 

Қувонарлиси шундаки, стадион атрофида мухлислар учун яратилган шароитлар яхшиланган. Маркетинг томонидани олиб борилаётган ишлар чакки эмас. 

Лекин томошабинлар сонини нима учун камайтириб этишларини тушумандик. Ҳудди шундай ҳолат "Навбаҳор"да ҳам кузатиляпти. Клуб ўйинларига ўртача 8-10 минг нафар мухлис келсада уларни сонини камайтириб ёзишяпти.


 

ЎЙИН

"Нефтчи" 5, "Локомотив" эса 3 нафар ҳимоячи билан майдонга тушди. Кичик танаффусдан кейин Яничич майдонга қайтган эди. Кичик Жасур Ҳасанов кўп ҳолларда ҳимояга қайтиб ўйнаши керак эди. Темур Ҳасанов ва Жасур Ҳасанов (О) захирада қолдилар. Мурод Исмоилов эса Муҳсин Убайдуллаевни ҳимояга қўшиб Рўзимбой Аҳмедовни захирада қолдирди. Жавоҳир Расулов ўрнига эса Умид Қодиров майдонга тушди.

"Локомотив" ўйинни дастлабки дақиқалариданоқ ташаббусни қўлга олишга уринди. Асосан тўп уларнинг назоратларида бўлсада, ҳужум шиддатли эмас эди. Биринчи бўлимда иккита гол кўрдик, иккисида ҳам жарима майдони ичидаги пала партишликлар натижасида тўплар дарвозалар тўридан жой олди. 

Яна майдонга тушиш имкониятига эга бўлиб бораётган Дилшод Раҳматуллаев биринчи бўлимда бошқаларга нисбатан анча фаол ҳаракат қилди. "Нефтчи"дан эса Махситалиев ва 39 ёшни қарши олган Холматов бир ўйин темпини ушлаб туришди. Айниқса Махситалиевнинг қанотдаги рейдлари кўп бўлди. Фақат уни тўғри тушуна оладиган марказий ярим ҳимоячининг йўқлиги чакки бўлди. Ҳужум чизиғида гол урган бўлсада Бобожоновни ўйини деярли чиқмади. 

 


  

ПЕНАЛЬТИ, АУТ, ОФСАЙД...

Шу куни навоийлик ҳакам Рустам Бобомуродовга қанотларда Самандаров ва Жумаев ёрдам бердилар. Улар ҳам Навоийдан. Аммо учрашувнинг савиясига ҳакамларнинг савияси тўлиқ жавоб бера олмади. Гарчанд улар учрашув назоратчиси томонидан 4 баҳога лойиқ кўрилган бўлсаларда, ўйиндаги сифат баҳога мос эмас эди. 

Жумаев "Локомотив" зарарига икки маротаба қарор чиқарган бўлса, Самандаров "Нефтчи" зарарига офсайдда адашди. Иккинчи бўлимда Жумаев иккита жиддий хатога йўл қўйди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайти Кашкавал "Нефтчи" жарима майдончаси ичида Кападзенинг орқасидан ташланиб уни йиқитди. Бу вазиятга яқин турган Жумаев қарор чиқаришни Бобомуродовга қўйиб берди. Бош ҳакам эса вазиятни аниқ кўра олмаганлиги учун бўлса керак уни эътиборсиз қолдирди. Кўп ўтмай Жумаев тўп билан кетаётган "Нефтчи" футболчисини тўхтатиб "Локомотив" фойдасига аут белгилади. Бу ерда тўп ҳеч қанақасига майдон ташқарисига чиқиб кетмаган эди. Натижада мухлисларнинг ҳайқириғига сабаб бўлган қанот ҳакамининг айбини ювиш мақсадида Бобомуродов тўпни икки жамоа футболчиларини чақириб уларнинг орасига ташлаб берди. "Нефтчи" вакили тўпни ташқарига тепиб юборди, аммо сал аввал нотўғри қарор туфайли уларнинг ҳужумлари тўхтатилган эди.

Ҳакамларнинг қарорлари 3та голга таъсир ўтказмаган бўлсада, бундай ўйинларга савияли гуруҳни қўйиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ёки Бобомуродов ўзи учун янги жамоа тузиши лозим. Акс ҳолда ҳеч қачон Эрматов, Цейтлин, Коваленко даражасига чиқа олмайди. Юқоридаги ҳакамларнинг устунлиги, қанот ҳакамларининг ўзларидан кам бўлмаган савияга эга эканликларидадир.




Бу вазиятда Аббос Тўраевни иштонидан тортаётган эди. Кўп ўтмай майдонга йиқилган Махситалиев ҳакам томонидан рағбатлантирилди.


 

Бу ерда у тўп билан кетаётган "Нефтчи" фтболчисини хато туфайли тўхтатиб қолди

81-ДАҚИҚА

78-дақиқада кичик Жасур Ҳасанов ўрнига майдонга тушган Мўйдин Мамазулунов кўп ўтмай "Локомотив"га қимматли бўлган уч очкони тақдим этди. 81-дақиқада Сардор Раҳмонов ўз жарима майдончаси ичидан тўпни тепиб юбориш ўрнига "Локомотив" аъзосини алдамоқчи бўлди ва тўпни унга олдириб қўйди. Бу ёғи тики-така ва тўп Мамазулуновнинг оёғида, гол! Бу вазиятда ҳаммадан ҳам Акмал Холматовга ачиниш мумкин эди. 39га кириб ёшлардан кўра кўпроқ чопиб турсанг-у, йўқ жойдан гол ўтказиб юборсанг ёмон алам қилади. 
 


 

4 ОЧКО

Худди шундай фарқ билан "Локомотив" биринчи ўриндаги "Пахтакор"дан ортда қоляпти, худди шундай очко билан "Бунёдкор" фарғоналикларни ортда қолдиряпти. "Локомотив" учун ҳам, "Нефтчи" учун 4 очкони бартараф этиш жуда ҳам муҳим. Боиси уларнинг бирининг олдига чемпионлик, иккинчисига эса ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифа этиб қўйилган. 

Учрашувнинг энг яхши футболчилари:

Аббос Махситалиев ("Нефтчи") - Дилшод Раҳматуллаев ("Локомотив")


 

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика