RU

Последние новости

12:24Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум  1 12:01Суперлига. "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини Жиззахда ўтказилади  2 11:33Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?  11 11:17"Астон Вилла" Асенсиони ПСЖдан сотиб олишга қарор қилди  6 10:40Файзуллаев: «Ҳамма сингари шок ҳолатга тушиб қолдим»  2 10:03Симеоне Альвареснинг бекор бўлган пенальтиси ҳақида фикр билдирди  33 09:30Corriere dello Sport «Атлетик»ка қарши учрашувда «Рома»нинг асосий ҳужумчиси ким бўлишини тахмин қилди  9 08:52«Динамо»га қарши учрашувдан сўнг Аббосбек Файзуллаев фикр билдирди  1 08:24«Атлетико»ни EЧЛдан чиқариб юборган Анчелотти матбуот анжуманида нималар деди?  21 07:55«Қўқон-1912» таништирув маросимини ўтказди  0 07:27EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 03:55ЕЧЛ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  98 03:45ЕЧЛ. "Реал" пенальтилар сериясида "Атлетико"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди! "Арсенал" ва "Астон Вилла" ҳам чорак финалда  265 01:47"Атлетико" ўз рекордини ўрнатди  9 00:39ЕЧЛ. "Боруссия" амаллади  7

"Нефтчи": Икки томонлама ўйин ўтказилди Новости

"Нефтчи": Икки томонлама ўйин ўтказилди

Мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёргарлик кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Нефтчи” айни дамда машғулотларга зўр бермоқда.
Аввал хабар берганимиздек, давралар оралиғидаги йиғиннинг биринчи қисми водил сўлим гўшасида жойлашган базада ўтмоқда. Шунингдек Фарғонада ҳам. Кунига икки маҳалдан ўтказилаётган машғулотларнинг эрталабкиси водилда ўтказилса, кечки пайт Қургулидаги стадионда кечмоқда. Унда футболчилар жисмоний ва тактик жиҳатлар устида ишламоқда.

Мураббийлар штаби куни-кеча Фарғонадаги Қиргули стадионида икки томонлама ўйин ўтказиб, футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди.

"Оқлар": Ғайрат Ҳасанов, Иқбол Бобохонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Вячеслав Пономарев, Дилёр Ирматов, Александру Оника, Руслан Мельзиддинов,  Отабек Зокиров, Андрей Акопянц, Носир Отақўзиев, Павел Смоляченко.

Захирадан тушганлар: Нодирхон Камолов, Шерзод Ҳакимов, Фазлиддин Қосимжонов.

"Яшиллар": Ислом Ёқубов, Абдуллоҳ Олимов, Жавоҳир Расулов, Шохруҳ Холматов, Достон Турсунзода, Иззат Ғаниев, Музаффар Музаффаров, Жаҳонгир Дадабоев, Сайдулло Раҳматов, Мурод Бобожонов, Хайрулло Қодиров.

Захирадан тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳошим Шокиров, Алишер Файзуллаев яна бир қатор ёшлар.

Пайшанба куни бўлган ўйинда “оқлар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голлар: Отабек Зокиров, Шерзод Ҳакимов, Шохруҳ Холматов (автогол) - Жавоҳир Расулов, Мурод Бобожонов.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, ҳозирда йиғинда иштирок этаётган Андрей Акопянц билан Шерзод Ҳакимов иккинчи даврани жамоамизда бошлаши аниқ бўлиб бормоқда.

Бундан ташқари яқин кунлар давомида тажрибали футболчи Акмал Холматовнинг ҳам келиши кутилмоқда. Қолаверса яна айрим позицияларни кучайтириш учун бир нечта ўйинчилар билан музокара ўтказилмоқда.

Маъруф Муродов, Зоҳид Абдуллаев, Отабек Исроилов, Жаҳонгир Жиямуродов, Александр Клецков, Леван Гвазава каби биринчи даврада “Нефтчи”да ўйнаган футболчилар билан эса хайрлашдик.

Мазкур йиғин 14 июльга қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларга икки кунлик таътил берилса, сўнг йиғин Тошкентга кўчади. Режага кўра пойтахтдаги йиғин давомида бир қатор синов-назорат ўйинлари ташкил этилади. Шунингдек таркибга яна бир нечта янги футболчилар қўшилади. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика