"Нефтчи": Ҳакамлар қўмитаси билан учрашув бўлди
14 фев 2018 08:18
Новости
"Нефтчи": Ҳакамлар қўмитаси билан учрашув бўлди
Қўмита вакиллари Марат Исмоилов ва Арслон Ҳатамовлар футболчилар билан учрашув чоғида ҳакамлик соҳасидаги бир қатор янгиликлар борасида маълумотлар беришди. Жорий мавсумда футбол ўйинларига киритилган янги қонун-қоида ва амалдаги қоидаларга киритилган ўзгартирилишлар ҳақида маъруза қилинди.
Марат Исмоилов 2018-йилдан бошлаб ЎФА томонидан ҳакамлик масаласига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг футболчиларга тестлар тақдим этилди ва мониторда жаҳон футболидаги бир қатор ҳакамликка доир тортишувлик вазиятлар ролик тарзида кўрсатилди. Қўмита вакиллари хар бир вазиятдан сўнг футболчилардан ушбу ҳолатда ҳакамдан қандай қарор кутишларини, тестга белгилаб боришларини сўрашди. Қўмита аъзолари тест натижаларини текшириш экан, футболчиларнинг белгилаган жавобларини юқори баҳолашди.
Супер лига баҳсларидаги ҳакамлик олдинги мавсумдаги ҳакамликдан тубдан фарқ қилиши айтиб ўтилди. Эндиликда учрашув бош ҳакамлари майда фолларга эътибор бермасликлари, умуман олганда баҳсда футболчиларни курашишлари учун имконият бериши маълум қилинди

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии