RU

Последние новости

17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  1 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  13 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  3 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  2 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  3 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  2

"Нефтчи": Фототанлов ғолиблари аниқланди Новости

"Нефтчи": Фототанлов ғолиблари аниқланди

Теги :  Нефтчи
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати томонидан мухлислар ўртасида фототанлов эълон қилганимиздан хабарингиз бор.

Айтиш керакки, якуний натижалар ҳамда энг сара суратларни танлаш борасида бир қанча қийинчиликларга дуч келдик. Чунки мухлислар томонидан танлов учун бир-биридан сифатли суратлар етиб келган. Энг яхши суратларни аниқлаш жараёнида суратларнинг сифати ва ноодатий, ўзига хос кўринишларга эътибор қаратдик. Шу ўринда ғолибларни аниқлашда кўплаб мухлисларнинг фикрларига таянганимизни ҳам айтиб ўтиш мумкин. Демак натижалари билан танишинг.



 Биринчи ўринни “Нефтчи” жамоаси ашаддий мухлисаси Ҳадичахон опа томонидан юборилган суратга беришга қарор қилдик. Жамоамиз мухлисаси узоқ йиллардан бери “Нефтчи”га ишқибозлик қилиб келиши таҳсинга сазовор ҳолатдир.  Ҳадичахон опани биринчи ўрин билан табриклаймиз!  



Иккинчи ўрин “Нефтчи мухлислар гуруҳи” вакили Абдулазиз Абдувоҳидовга насиб этди. “Нефтчи” мухлислар жамоаси аъзоси танловимиз учун 10дан ортиқ сара суратларни юборганлар. Уларга иштирок учун раҳмат айтиб қоламиз.



Кучли учликни марғилонлик Изатилло Ҳабибуллаев якунлаб беради. (суратда чапдан ўнгга биринчи)Асли касби фотограф бўлган Изатиллонинг суратлари ҳам энг яхшилардан бири деб топилди. Ғолиблар ўз суратларини юборган Телеграм рақамларига мурожаат қилишлари сўралади. Уларни эсдалик совғалар кутмоқда.

Бизга юборилган хеч бир сурат эътиборимиздан четда қолмайди, азиз мухлис! Энди сиз ўз суратларингизни “Истиқлол” стадионининг улкан мониторида кутинг:)

 

Танлов “Нефтчи” матбуот хизмати томонидан ўтказилди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика