RU

Последние новости

13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  1 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  2 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   1 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  3 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  5 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  2 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  5 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  6 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  5 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  3

“Нефтчи” – “Днепр” 1:0 (тўлиқ шарҳ) Новости

“Нефтчи” – “Днепр” 1:0 (тўлиқ шарҳ)

Теги :  Нефтчи
Юқори мақсадларни ўз олдига қўйган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси қизғин тарзда Олий лига-2017га ҳозирланмоқда.

Жамоанинг айни пайтдаги тайёргарлик жараёни Туркияда давом этаётганидан хабарингиз бор. “Нефтчи” клуби ушбу йиғинда бир қатор муҳим шу билан биргаликда хар тарафлама фойдали бўлган беллашувларда иштирок этмоқда. Мураббийлар штаби мазкур ўртоқлик ўйинлари орқали жамоа ўйинини кучайтириш, футболчиларнинг ҳам техник ҳам жисмоний имкониятларини янада кенг тарзда очиб бериш шунингдек таркибга янги келиб қўшилган футболчиларни жамоага киришиб кетиши каби жиҳатлар устида ишлашмоқда. Умуман олганда мавсумнинг хар бир баҳсида кучли ва барқарор ўйин намойиш этадиган жамоа ўзагини шакллатиришга катта урғу берилган. Куни кеча “Нефтчи” ФК йиғиндаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Украинанинг “Днепр”  Черкасс  клубига қарши кечган рақобатда Андрей Фёдоров шогирдлари ғалабага эришишди.

Баҳс тақдирини Никита Павленко томонидан киритилган гол ҳал этди. Бу гол Никитанинг хориж йиғинидаги яна бир голи сифатида футболчининг статистикасидан жой олди. Киритилган гол Фурқат Ҳасанбоевнинг қанотдан тезлик билан олдинга ўтиши билан бошлади. Ҳимоячининг қанотдан ҳаволатиб ташлаб берган тўпини Шерзод Ҳакимов боши билан Павленкога йўналтириб берди. Никита эса мазкур вазиятда дарвоза томон моҳирлик билан зарба йўллади ва ҳисобни очди. “Нефтчи” ўйинда қуйида таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Ўткир Юсупов, Терентий Луцевич, Сергей Концевой, Дилёр Ирматов, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Аббос Махсталиев, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қулматов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Саид Абдужабборов,  Дамир Низанов, Абдужамол Исроилов, Мўйдин Мамазулумов, Умид Қодиров

Навбатдаги ўртоқлик баҳси 17 февраль куни бўлиб  ўтади. Галдаги рақиб Украинанинг “Сталь” Днепродзержинск жамоаси ҳисобланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика