RU

Последние новости

12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  6 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  11 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  19 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  32 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  21 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  250

"Нефтчи": Дастлабки йиғин якунланди Новости

"Нефтчи": Дастлабки йиғин якунланди

15 декабрдан ўз қароргоҳида тўпланган “Нефтчи” аъзолари икки ҳафталик йиғинни якунлади.
Бугунги кунда таркибда юз бераётган ўзгаришлар ишқибозларнинг диққат марказида турибди. Олдинроқ хабар берганимиздек, “Нефтчи”нинг собиқ ўйинчилари – Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубов жамоа билан шартнома имзолади. Шунингдек бу йил асосий таркибда ўзини кўрсатишга эришган айрим ўйинчилар билан шартнома имзоланмоқда. Хусусан ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновнинг келаси йил ҳам “Нефтчи”да ўйнаши аниқ бўлди.

Ижара асосида ярим мавсум тўп тепган Сардор Раҳмонов ҳам “Локомотив” билан шартномаси якунланиб бораётгани сабабли яна “Нефтчи”га қайтиб келди. Иқтидорли ҳимоячининг катта эхтимол билан келгуси мавсум ҳам яна жамоада ўйнаши кутилмоқда. МАълум муддат "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этган Иззат Ғаниев ҳам яна "Нефтчи" ихтиёрига қайтди. Шунингдек мураббий Андрей Фёдоровнинг ҳам Москвадан қайтиб келганини айтиб ўтиш лозим.

Дарвозабонлар билан Баҳодир Шамшиддинов ишламоқда. Сардор Қобулжоновга муносиб рақобатчи топиш мақсадида айрим посбонлар билан музокара ўтказилмоқда.

Жамоа билан хайрлашган ўйинчиларга келадиган бўлсак, Руслан Мельзиддинов Эрон клубидан тушган таклифни қабул қилиб, форс юртига жўнаб кетди.

Отабек Зокиров эса ўзини "Бунёдкор"да синаб кўришни билдирган.

Бу йил ёшлар жамоасида ўйнаган Шохруҳ Холматов эса айни дамда "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этмоқда.  

Албатта йўқотишлар ўрнини муносиб равишда тўлдириш мақсадида раҳбарият бир қатор ўйинчилар билан музокара ўтказмоқда. Агарда улар билан расман келишувга эришилса, номлар ошкор этилади.

29 декабрь йиғиннинг сўнгги куни бўлгани учун мураббийлар футболчиларни икки таркибга ажратган холда, ўйин ташкил этди.

“Яшиллар” ва “Қизиллар” ўртасида кечган учрашувда “Қизиллар”нинг қўли баланд келди, 4:1.

Голлар: Шерзод Ҳакимов, Бахтиёр Ёқубов (2та), Акмал Холматов – Риза Айвазов.

Шундан сўнг футболчиларга янги йил муносабати билан қисқа муддатли дам берилди. 3 январьдан Фарғонада иккинчи босқич йиғини бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика