RU

Последние новости

20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  0 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  1 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  12 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  3 17:47Ўзга олам вакиллари  8 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  10 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  4 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6

“Нефтчи” – “Бухоро”: 48-учрашувга Фарғона мезбонлик қилади Новости

“Нефтчи” – “Бухоро”: 48-учрашувга Фарғона мезбонлик қилади

Олий лигамизда кўп сонли ашаддий мухлисларга эга бўлган “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари 27-турда яна тўқнаш келишмоқда.

Янги мавсум аввалида ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирган ва анча рақобатдош жамоа шакллантирган бухороликлар бу йилги мавсумда мазмунли ўйин ва ижобий натижалар қайд этишмоқда. Олий лига-2016нинг етакчи жамоаси 27-турда Фарғонада меҳмон бўлади. Қуйида ушбу рақибларнинг ўзаро ўйинларига доир маълумотларни келтириб ўтамиз.
 
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР:

Миллий футболимизда ўз ўрнига эга бўлган “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари Олий лигада 47 марта ғолиблик йўлида кураш олиб боришган. Мазкур рақибларнинг ўзаро статистик маълумотларида “Нефтчи”нинг ижобий натижаларига гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ўтказилган учрашувларнинг 34 тасида Андрей Фёдоров шогирдлари ўз зафарларини нишонлашган. Жамшид Саидов бошчилигидаги бухороликлар эса 11 марта “Нефтчи”ни уч очкодан қуруқ қолдиришган. 2 та баҳсда  томонлар дўстлик кўчасини танлашган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 97:40. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 104 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.Энг йирик ҳисоблар ҳақида гап кетганда, “Нефтчи” Олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ УЧРАШУВ:

Ушбу мавсумда “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари ўртасидаги илк ўйин Бухоро шаҳрида ўтказилди. Равшан Эрматов ҳакамлик қилган беллашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришишган. Баҳс тақдирини Баҳодир Пардаев ҳамда Азиз Ибрагимовлар томонидан киритилган тўплар ҳал этган. 2:0.

ФАРҒОНАДАГИ ЎЙИНЛАР:  

Статистика шуни кўрсатадики, бухороликлар Фарғонада хеч қачон “Нефтчи”ни юта олишмаган. Умуман олганда “Бухоро” учун Водий клуби уйидаги учрашувлар омадсиз кечган. Андрей Фёдоров шогирдлари ўз майдонларида бу рақибни мунтазам мағлуб этиб келмоқда. 2015-йили “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Бухоро” баҳсида ҳам фарғоналиклар Акмал Холматов муаллифлик қилган гол эвазига уч очкони расмийлаштиришган.

Фарғонада ўтган сўнгги олти учрашув:

2015 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0
2014 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0
2013 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0
2012 «Нефтчи» – «Бухоро» 3:1
2011 «Нефтчи» – «Бухоро» 2:0
2009 «Нефтчи» – «Бухоро» 3:1

НАВБАТДАГИ БАҲС:


“Бухоро” жамоаси Фарғона сафари олдидан ишончли натижа қайд этди. Саидов жамоаси 26-турда Тошкентнинг “Локомотив” клубини мағлуб этди. Умуман олганда, бухоролик футболчилар Водийга яхши кайфиятга етиб келишмоқда. “Нефтчи” эса ўтган турда Қўқон жамоасидан мағлуб бўлди ва навбатдаги уй учрашувида мухлислар улардан ғалаба қозонишни талаб этишлари аниқ. Айнан шу омилларни инобатга олсак, “Истиқлол”да анча қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлиши таҳмин қилиш мумкин.
 
“Нефтчи” (Фарғона) – “Бухоро” (Бухоро)
29 октябрь 2016. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).


“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика