RU

Последние новости

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  5 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  5 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

"Нефтчи" бош мураббийи: “Бизга ҳужум чизиғида маҳоратли ижрочи етишмаяпти” Новости

"Нефтчи" бош мураббийи: “Бизга ҳужум чизиғида маҳоратли ижрочи етишмаяпти”

«Нефтчи» - «Бухоро» (0:1) ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров ҳамда футболчи Шукур Пўлатовлар иштирок этишди.

Баҳром Ҳайдаров: Ўйин бўйича футболчиларга жиддий эътироз йўқ. Бирон бир  “Нефтчи” футболчисини танқид қилмайман. Ҳамма яхши ўйнади. Нафақат бу ўйинда балки ортда қолган барча баҳсларда жамоамизга омад етишмаяпти. Гол киритиш учун имкониятлар жуда кўп юзага келмоқда. Афсус, улардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Футболда гол урган жамоа натижа кўрсатади. Ҳарчанд жамоа чиройли ўйнамасин, бир бош устун ҳаракат қилмасин,  барибир гол урмаса ҳаммаси қийматсиз. Ўйин кўрсатдики, бизда яхши жамоа бор. Савияли футболчиларни жамлаганмиз. Ҳозир ўйин ҳақида чуқур фикр билдириш қийин. Баҳсни яна қайта кўриб чиқиш керак. “Бухоро”ни ғалаба билан табриклайман.

Шукур Пўлатов:  АГМКдан учралган мағлубиятдан сўнг мазкур ўйинга муносиб тайёргарлик кўргандик. Бугун ҳамма ғалабани истаганди. Ўйинни кўрдингиз, “Нефтчи” майдонда борини бериб ўйнади. Омад етишмаяпти. “Бухоро” битта хато эвазига бизни жазолади. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

- Баҳром ака, бугун Мурод Бобожонов яна “Нефтчи” сафига қайтди. Балки унга кейинги баҳсларда асосий таркибдан жой берилар?

- Муроджон машғулотда тўлиқ иштирок этганига 4 кун бўлди. Бундай ҳолатда футболчи жароҳатидан тикланиб, қисқа вақт ичида тўлиқ майдонда ўйнашга кучи етмайди. Баҳсда 0:0 ёки бошқа бир натижа бўлишини истамагандик. Фақат ғалаба учун майдонга чиққандик. Чунки ортда йўл йўқ эди. Мурод Бобожонов гарчи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмасидан туриб майдонга туширишга мажбур бўлдик. Анвар Бердиевнинг тажрибаси сабаб уни ҳам курашга қўшдик. Тушунинг, ҳужумчисиз футбол ўйнаш жуда қийин. Мурод Бобожонов кейинги баҳсга қадар янада кучга тўлиб, формага кириб боради деб ўйлайман. Нафақат мураббийлар балки мухлислар ҳам ҳақиқий Бобожоновни кўришни исташяпти. Ундан умидимиз катта саналади.

- Кетма-кет мағлубиятлар. “Нефтчи”га яна нима етишмаяпти?


- Бизга ҳужум чизиғида маҳоратли ижрочи етишмаяпти. Масалан дарвоза олдигача ҳаммаси яхши давом этяпти. Бироқ футболдаги энг муҳими бўлган якуний нуқта йўқ. Ҳа бизда тажрибали футболчилар кўп, Шукур Пўлатов, Жалил Кимсанов сингари кўпни кўрган ўйинчиларимиз бор. Лекин янада яхши савиядаги футболчилар январь ёки февралда бўш бўлмайди. Бундай савиядаги ўйинчилар билан камида декабрь ойида шартнома тузилади. Биздаги вазиятдан эса хабарингиз бор. Селекция “Нефтчи”да тўхтагани йўқ. Биринчи давра тугаганидан сўнг ҳам бир қатор кучли ўйинчиларни жамоага таклиф қилишни режа қилганмиз. Лекин ҳозир имкон даражада очко йиғиб, юқорига қараб ҳаракат қиламиз. Тўхтаб қолиш йўқ!
     

Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика