RU

Последние новости

09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  4 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  5 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  8 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  3 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0

“Нефтчи” аъзолари ёш футболчилар билан учрашишди Новости

“Нефтчи” аъзолари ёш футболчилар билан учрашишди

Теги :  Нефтчи
27 октябрь куни Фарғона шаҳридаги вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академиясида муассаса тарбияланувчилари хамда “Нефтчи” клуби аъзолари иштирокида учрашув ташкил қилинди.

Унда “Нефтчи” жамоаси мураббийи Илҳом Зайлобитдинов ва футболчилар Анвар Бердиев, Шерзод Ҳакимов ҳамда  Шукурали Пўлатовлар иштирок этишди. Меҳмонларни футбол академияси раҳбари Бек Валижонович Беков  кутиб олди ва хамрохлик қилди

Дастлаб “Нефтчи” вакиллари ва футбол академияси тарбияланувчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда футболчилар ёш ижрочиларга миллионлар ўйини дунёсига қандай кириб келганликлари, келажакда маҳоратли ва профессионал футболчи бўлиб етишиш учун инсондан нималар талаб этилиши ҳамда ёш футболчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. Давра суҳбати анча самимий руҳда кечди.

Шундан сўнг барча майдонга йўл олди. Майдонда Бердиев, Пўлатов ҳамда Ҳакимовлар болаларга амалий маҳорат дарсларини ўташди. Айтиш керакки, бўлажак футболчиларда вилоятнинг таниқли ижрочилари билан биргаликда машғулот ўтказиш бир олам таассурот қолдирди.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика