RU

Последние новости

09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  1 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  6 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  11 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  6 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   39 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  381 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11

«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди Новости

«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди

Бугун ижтимоий тармоқларда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўзининг телеграм саҳифасида «Нефтчи» футбол клуби 500.000 долларга футболчи сотиб олади деган хабар тарқатди.

Ушбу ҳолат бўйича «Нефтчи» қуйидагиларни маълум қилади.

«Нефтчи» янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда тайёргарликларни давом эттирмоқда. Шунга мувофиқ равишда селекция ишлари ҳам давом этмоқда. Куни кеча клуб расмий саҳифаларида клуб ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторовнинг қисқа интервьюси тақдим этилганди. Унда Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов селекция жараёнлари ҳақидаги фикрларида айтилган иккита позиция бўйича ўзбек футболи жамоатчилигига таниш бўлган бир қатор футболчилар кўриб чиқилаётгани ва музокаралар давом этаётганини билдирилганди. Рўйхатдаги футболчилар орасида бугун тармоқларда номи келтирилган терма жамоамиз ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам бор. Лекин «Нефтчи» клуби шуни маълум қиладики, жамоа раҳбарияти Рустам Ашурматовнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирмаган. Бу ҳолат бўйича тармоқларда баъзи блогерлар асосланмаган ва нотўғри маълумотни тарқатди.

Шунингдек, клуб ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов бу ҳолат бўйича қўшимча равишда изоҳ бериб ўтди «Тармоқларда тарқалган хабар 100% фейклигини билдириб ўтаман. Жамоамиз РПЛ клубларидан футболчи сотиб олиш имкониятига эга эмас. Музокаралар олиб борилаётган футболчиларни қўлга киритсак ҳам ёки эркин агент сифатида ё ижара асосида буни амалга оширамиз. Бунга яққол мисол тариқасида ўтган йили жамоамиз сафига «Алания»жамоасидан келиб қўшилган Ҳусайн Норчаевни келтириб ўтаман. Жамоамиз мухлислари клубимиз ҳақидаги аниқ ва тўғри хабарларни клуб расмий сайти ва тармоқлардаги саҳифаларидан билишлари мумкин».

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика