RU

Последние новости

09:47Пеп Гвардиола: "Манчестер Юнайтед" Англия тарихидаги энг яхши жамоа ва доим ҳурматга лойиқ"  1 09:10"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган?  5 08:36Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини «михга» илганини тушунтирди  1 08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  8 07:46Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  10 01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  4 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  7 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  23 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  3 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  10 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  21 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  2 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  9

Неча йиллик анъанани бузган Вентура Новости

Неча йиллик анъанани бузган Вентура

Бу сафар мўжиза рўй бермади. Италия ЖЧга чиқа олмагани барчага маълум.

Стокголмдаги биринчи ўйиндан сўнг, “скуадра адзурра” мундиал йўлланмасини қўлга киритиши бироз қийинлашган бўлса-да, ҳали имкон бор эди. Афсуски, 60 йил ичида, илк бор Италия мадҳияси турнирда янграмайдиган бўлди. Яна бир эътиборга лойиқ жиҳат шундаки, Италия сўнгги бор Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаганда (1958 йилда), тақдир хазилини қарангки, мусобақа айнан Швецияда ўтказилган. Бу воқеа юз берганига неча йиллар бўлганини тушуниш ва “спагетти” ватани вакиллари сўнгги бор мундиалсиз қолганларида инсон қадами ҳали космосга етмаганди, “Элвис” мусиқа гуруҳининг энг гуллаган даврлари эди ва бугунги кун бош айбдори, жамоа бош мураббийи Генуадаги мактабда ўқир, ҳамда орадан икки йил ўтиб “Сампдория” либосида майдонга тушишни орзу қиларди. Қаерга кетиб қоляпмиз, ҳис қиляпсизми?

Жамперо Вентура «тимсол»га айланиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилди. Биринчи ўйинда Инсинье майдон марказида ўйнаганда кўпчилик норози бўлди, аммо булар гап-сўздан уёғига ўтмаганди. Аммо Сан-Сирода дисквалификацияга учраган Вератти ўрнини, чап қанот ҳимоячиси Флоренци эгаллаши жамоатчилик сабр косасини тўлдирди. Бу вақтда, Италия таваккал қилиши керак эди, Вентура эса 3-5-2 схемасини ўзгартиришни истамади. Ушбу ҳолатда иштирокчилар ўрнини алмаштиришнинг ўзи кифоя эди. Жоржиньо ҳам Бразилия футболкасини кийиш имконияти бўлгани ва бундан оқилона фойдаланмагани учун афсусланган бўлса ажабмас. Аммо, “скуадра адзурра” ҳеч қачон рақибини чинакамига қамал қилиб, мақсадига эришишга одатланмаган. Бу шунчаки жамоа услуби эмас. Кандрева ва Дармиан ижросида Иммобиле ва Габбьядини томон тўпни ҳаводан етказиб беришга урунишларга ишониб, Вентура шведларни қандай қилиб енгиш мумкинлигини унитиб қўйди, чоғи. Айтгандек, Маноло ҳам ўйинга ёмон қўшилмаганди, биринчи бўлимдаги барча кескинликлар унинг ностандарт ҳаракатларидан сўнг келиб чиқди. У ҳимоячиларни ўзига эргаштириб, Иммобилега бўшлиқ яратиб берди. Лекин, муаммо шундаки, ҳужумчига, ўша бўш зоналарга тўпни узатиб бера оладиган футболчи топилмади. Жоржиньо иккинчи бўлимда эҳтиёткорроқ ҳаракат қила бошлади. Флоренци ва Пароло эса тўпни бир-бирларига етказиб беришдан уёғига ўтишмади. Бошқа вариантларни кўрганларида ҳам, фақатгина қанотдагиларга тўпни ташлашди. Латераллар эса тўпни тушунарсиз, қўшимчасига ноаниқ ошираверишди.


Италия сўнгги бор Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаганда (1958 йилда), тақдир хазилини қарангки, мусобақа айнан Швецияда ўтказилган.


Италияликлар фақатгина биринчи бўлим сўнгига келиб ўзларига ўхшай бошлашди. Жоржиньо майдондалиги эсига тушиб қолди шекилли, жарима майдончасига чинакамига хавфли тўп узатишларни амалга ошира бошлади. Шу каби вазиятларнинг бирида, қулай имкониятга эга бўлган Иммобиленинг зарбаси гол бўлмай илож йўқдек эди, аммо шведлар сардори Гранквист бўш қолган дарвозадан тўпни қайтариб юборишга эришди. Бир қарашда иккинчи бўлимда Леонардо да Винчи ҳамюртлари ниятларига етадигандек туюлаётганди. Бироқ меҳмонлар устози шу ерда ўта ақлли иш қилди ва учрашув иккинчи ярми муросасиз курашлар, кичик қоида бузарликлар ва шунинг оқибатида келиб чиққан мунтазам узилишлар билан бошланди. Вентура ўйинни заҳирадаги иштирокчилар билан жонлантиришга уриниб кўрди. Эл-Шаарави ҳақиқатдан яхши ўйнашга ҳаракат қилди, Белотти ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Учрашув бўлиб ўтган кечанинг энг шов-шувли воқеаси эса майдонда юз бергани йўқ. Ҳужумкор футболчилар майдонга туширилишидан аввалроқ, ёрдамчи мураббий Де Россини олдига келиб, чигал ёзди машғулотларни бажариш ва майдонга тушишга тайёргарлик кўришни буюрганда, футболчи ҳиссиётларини яшириб ўтирмади ва ўзини эмас, ҳужумкор Инсиньени «жанг»га ташлаш зарурлигини айтди. Амалда эса “Наполи” ярим ҳимоячиси майдонга тушмади ва тўртинчи ҳужумчи Федерико Бернардески бўлди. Бироқ, ҳужумкор ўйинчилар сони баҳсда ҳеч қандай аҳамият касб этмади. Учрашув сўнгида жарима майдонига тўпни ҳаводан етказиб бериш хавфи бироз камайди, бу эса шведлар учун ажойиб совға бўлди. Деярли барча «қутқарувчи қахрамон» бўлишни орзу қила бошлади. Аммо Кьеллинининг ноаниқ зарбалари Италия бу оқшом нақадар ночор ахволда қолганини кўрсатарди. Энг қизиғи, жарима майдонида тўп суриш унинг заиф томонларидан бири эди. Жамоа аъзолари қўлларидан келганча ҳаракат қилдилар. Бироқ, ўйинга чиройли якун ясаш, мамлакатга эса ЖЧга чиқиш насиб этмади.


Учрашувдан сўнг италияликлар кўз ёшини яшириб ўтирмади.


Учрашувдан сўнг италияликлар кўз ёшини яшириб ўтирмади. Ҳаттоки, жамоага келганига ҳеч қанча бўлмаган, ёш Белотти ва Бернардескидан тортиб, истеъфодаги фахрийлар ҳам йиғлади. Буффон, Кьеллини, Де Росси ва Бардзальи миллий терма жамоада сўнгги ўйинни ўтказди. Афсуски, учрашув мағлубият билан якунланди. 2006 йил олтин, 2012 йил эса кумушга сазовор бўлган ажойиб авлод бу сафар тўрт йилликнинг асосий мусобақасисиз қолди. Буёғига энди нима бўлиши асосий масала ҳисобланади. Жамоага ким бош мураббий бўладию, янгиланиш, ёшариш даври қай тарзда кечади? Шу сўзларни ёза туриб, тўғриси, Ўзбекистон терма жамоаси хаёлимга келди. Кўп жиҳатлар бўйича италянлар билан ҳолатимиз ўхшаш, шундай эмасми?

Италия ҳозир қайғули ва тартибсиз ҳолатда. Агар янги раҳбар ёш иқтидорларни тўғри танлаб, жамоа тузса, катта муаммолар ўз ечимини топади. “Скудра адзурра” эса энди бор эътиборини бўлажак Европа чемпионатига қаратади.



Сергей Румянцев 

Таржима: Нозима Зарипова

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика