Назорат учрашуви. "Шўртан" "Металлург"ни мағлуб этди
07 мар 2015 20:50
Новости
Назорат учрашуви. "Шўртан" "Металлург"ни мағлуб этди
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси 6 март куни Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ тумани “Аҳмад Яссавий” номли жамоа хўжалиги стадионида “Металлург” (Бекобод) клубига қарши назорат учрашувини ўтказишди.
Мухтор Қурбонов шогирдлари учун мазкур баҳс қишки йиғин давомидаги тайёргарлик босқичининг сўнгги ўйини бўлди. Негаки, “Шўртан” жамоаси Фарғонада бўладиган 2015 йилги Ўзбекистон чемпионати Олий лигасининг 1-тур учрашувига қадар энди бошқа учрашув ўтказишди. Бекободликлар хусусида ҳам худди шундай фикрни айтиш мумкин. Демак, ҳар икки жамоа учун ушбу баҳс қайсидир маънода муҳим аҳамият касб этиши керак эди.
Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, учрашув қизиқарли курашлар остида кечди. Ташаббус эса асосан “Шўртан” футболчилари томонида бўлди. Бу эса якунда натижада ўз аксини топди. 2:1 ҳисобида ғузорлик футболчилар ғалаба қозонишди. Голларни “Шўртан” таркибида Игорь Таран ва Зафар Полвоновлар киритишди.
"Шўртан" матбуот хизмати

championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии