RU

Последние новости

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Навбаҳор"ни мағлуб этди Новости

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

“Қўқон-1912” жамоаси бугун Тошкентдаги йиғини доирасида сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Қўқонликларнинг бу галги рақиби – Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бўлди. Ўртоқлик учрашуви мақомини олган бу галги “водий дербиси” ҳам шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Жамоалар илк дақиқалардан ҳужумкор руҳда ўйин намойиш этишди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Шоҳназар Норбеков рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни очди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Ўйиннинг иккинчи тайми ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида ўтди. “Навбаҳор” футболчиларида ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса, қўқонликларда ҳисобни ошириш учун қулай имкониятлар вужудга келганди. Аммо улардан фойдалана олмаслик оқибатида мухлислар бошқа гол куришмади. Шу тариқа, "Қўқон-1912" ушбу йиғин доирасидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:0 (1:0)
Ҳакамлар:
Ж. Мухторов, О. Абдувосилов, Ш. Аъзамов.
Назоратчи: М. Исмоилов.
Гол: Шоҳназар Норбеков (43).
“Қўқон-1912”: Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Қувондиқ Рўзиев, Собит Синдаров, Суҳроб Нуруллоев, Суҳроб Бердиев, Шохназар Норбеков, Отабек Ҳайдаров, Александр Мерзляков, Шодиёр Ҳожиматов.
Захира: Ислом Абдуллаев, Хуршид Ходжаев, Азамат Исроилов, Жасур Ёқубов, Иқбол Маликжонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Жамшид Ҳасанов, Андрей Сидоров, Муҳаммаджон Султонов, Ҳамидулло Абдҳамидов, Зоҳид Абдуллаев.
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Хуршид Мухторов, Ғиёсжон Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Тоҳир Шамситдинов, Азимжон Аҳмедов, Сардор Теляков, Вилим Посинкович, Азизбек Турғунбоев, Вахит Оразсахедов, Ислом Исоқжонов.
Захира: Дилшод Ҳамроев, Ислом Абдуллахонов, Анвар Ҳожимирзаев, Комил Тожиддинов, Абдулҳай Исмоилов, Шаҳзод Ҳамидов, Ҳусайн Эргашбоев, Артём Шербак, Обид Жўрабоев.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика