RU

Последние новости

22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  11 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  3

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Оқтепа” 4:1 Новости

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Оқтепа” 4:1

Тошкентда ўқув йиғини машғулотларини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари бугун йиғин давомида илк назорат учрашувини пойтахтнинг “Оқтепа” жамоаси билан ўтказиб, йирик ғалабага эришишди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Неманья Йованович учрашувда ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада жамоамизнинг бошқа бир легионери Гужа Григалашвили кучли зарбаси билан орадаги фарқни иккитага оширди. Кейинчалик пойтахтлик футболчилар орадаги фарқни биттага қисқартиришган бўлишсада, ўйин охирларида Ҳумоюн Абдуалимов ва Миржалол Қосимов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди -4:1.

“Оқтепа”га қарши баҳсни футболчиларимиз қуйидаги таркибда бошлашди: Евгений Черемисин, Гиорги Квесиешвили, Эркин Бойдуллаев, Неманья Йованович, Алишер Саноев, Акмал Рустамов, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Шерали Жўраев, Дониёр Усмонов, Гужа Григалашвили.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Эркин Жабборов, Нодирхон Камолов, Самандар Шодмонов, Феруз Бобоқулов, Миржалол Қосимов, Ҳумоюн Абдуалимов, Алишер Юсупов.

“Қизилқум” футболчилари йиғини давомидаги навбатдаги учрашувни 2 февраль куни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан ўтказишлари режалаштирилган.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика