RU

Последние новости

13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  0 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  2 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  15 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Металлург” 2:2 Новости

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Металлург” 2:2

Суперлиганинг ҳал қилувчи ўйинларига тайёргарликни давом эттираётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун Қибрайда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди.

Қизиқарли кечган баҳсда томонлар дурангга рози бўлишди – 2:2. Ўйиннинг биринчи бўлимини воҳаликлар 1:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал этишди. Иккинчи тайм аввалида бекободликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди. Бироқ пойтахт вилояти вакилларининг хурсандчилиги 4 дақиқақа давом этди. Тезкор ҳужумдан қаршиликлар яна унумли фойдаланиб, ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Учрашув сўнггига келгандагина “Металлург” мағлубиятдан қутилиб қолди. Бекободликлардан ҳар иккала тўпни Зоҳид Абдуллаев киритган бўлса, қаршиликлардан Бобир Абдухолиқов ҳамда Дониёр Нарзуллаевлар муваффақият қозонишди.

“Металлург” бугунги учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди.

Металлург”: Жавоҳир Илёсов, Аброр Хусинов, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Аббос Отахонов, Станислав Андреев, Павел Смоляченко, Давронбек Умиров, Аброр Тошқўзиев, Шаҳзод Шайманов, Зоҳид Абдуллаев.

Заҳирадантушганлар: Сардор Қобилжонов, Андрей Шипилов, Баҳодир Пардаев, Зафар Тўраев, Муҳаммад Исаев, Отабек Зокиров, Забихилло Ўринбоев, Дониёр Ҳошимов.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 23-турини “Металлург” ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 14 сентябрь куни соат 18:00 да бошланади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика