RU

Последние новости

18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  0 17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  14 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19

Назорат учрашуви: “Металлург” – “Динамо” – 1:1 Новости

Назорат учрашуви: “Металлург” – “Динамо” – 1:1

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” жамоаси шанба куни Тошкент вилояти Янгибозор қўрғонидаги стадионда Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши кўрик-назорат учрашувини ўтказди.
Қизиқарли ва қарама-қарши ҳужумлар остида ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди – 1:1.
 
Ҳар иккала жамоа учрашувнинг илк дақиқалариданоқ майдон марказини эгаллаш ҳаракатида бўлди. Тўпни назорат қилиш борасида устунлик пойтахт вилояти вакиллари томонида бўлса-да, ҳисобни самарқандликлар очишга эришишди. Қарши ҳужумларнинг бирини Азиз Ибрагимов муваффақиятли якунлади.
 
Бекободликлар иккинчи таймда ҳисобни тенглаштиришди. Шоҳназар Норбековнинг тезкор рейдини динамочилар ҳимоячиси ўйин қоидасини бузиш билан тўхтатди. 11 метрлик нуқтадан жарима зарбасини Дилмурод Каримов бехато амалга ошир – 1:1. мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. “Металлург” таркибида “Бунёдкор”нинг ёшлар жамоасидан чақирилган Зафар Сафоев майдонга тушди. Ўз навбатида қисқа муддатли кўрикда бўлган Азиз Муродов эса жамоа қароргоҳини тарк этди. Мавсум бошлангунга қадар бекободликлар олий лига жамоалари билан яна иккита назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган.
 
“Динамо”га қарши “Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқов қуйидаги таркибнги майдонга туширди: Зафар Сафоев (Суҳроб Султонов), Мирғиёс Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Жавлон Мирабдуллаев, Даврон Каримқулов (Александр Ковалев), Дониёр Одилов (Саид Абдужабборов), Дилмурод Каримов, Алишер Зиёвуддинов (Миртўра Акбаров), Руслан Вагапов (Шоҳназар Норбеков), Сардор Расулов, Зоҳид Абдуллаев (Шаҳзодбек Нурматов).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика