Назорат ўйини: "Олмалиқ" - "Шўртан" 2:0
10 янв 2015 08:13
Новости
Назорат ўйини: "Олмалиқ" - "Шўртан" 2:0
Кучли ёмғир остида ўтган баҳсда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи таймда Азамат Бобожонов узоқ масофадан дарвоза томон тўпни зарб билан тепди. Бу вазиятда тўп дастлаб дарвоза устунига, кейин рақиб посбони Роман Абдуловга тегиб дарвоза тўридан жой олди. Иккинчи гол эса икккинчи таймда киритилди. Саламат Қуттибоевнинг пасидан сўнг, Дониёр Исмоилов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни оширди.
Ўйинни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди.
1-тайм: Тимур Ғаниев, Абдумалик Тошпўлатов, Евгений Гоголь, Адриан Кашкавал, Элбек Очилов, Ғулом Ўрунов, Диёр Туропов, Дилявер Абибуллаев, Азамат Бобожонов, Зоҳир Пиримов, Маъруф Тиллаев (Беруми Абдунабиев, 23).
2-тайм: Акмал Ортиқов, Азамат Исроилов, Саламат Қуттибоев, Акмал Бозоров, Жаҳонгир Абдумўминов, Суннатилла Мамадалиев, Санъат Шихов, Муҳаммад Исаев, Никита Павленко, Дониёр Исмоилов, Абдулатиф Абдуқодиров.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии