RU

Последние новости

11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  16 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  11 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10

"Наврўз кубоги". Финалчилар маълум Новости

"Наврўз кубоги". Финалчилар маълум

Қашқадарё Вилоят футбол федерацияси томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Наврўз кубоги-2017" мусобақасининг 1/4 финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Суннат Шаймардонов мураббийлигидаги "Шўртан-ФМ" жамоаси ёш олимпиячиларга қарши кечган баҳсда рақиблари дарвозасига жавобсиз икки тўп киритиб 2-0 ҳисобида устун келишди.  

Шундай қилиб ёш ғузорлик футболчилар финалга йўл олишди.

"Насаф" футбол мактаби сунхий қопламали футбол майдонида Азамат Алиқулов шогирдлари яъни "Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиларидан иборат "Насаф-2001"  жамоаси Қарши қурилиш коллежи  "Турон" жамоасига қарши майдонда саф тортишди.

Ўйин кутилгандек, "Насаф-2001"нинг устунлигида ўтди. Учрашув давомида жамоа устози Алиқулов таркибга бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Масалан, кўпинча захирада қолиб кетаетган  айрим футболчиларга  имкон берилди.

А. Жўрақулов, М Қосимов ва Ж.Матқурбоновлар  майдонга туширилди. Имкониятдан умумли фойдаланган ҳар уч ёш футболчилар тез орада меҳмонлар дарвозасига урилган олти голдан тўрттасига муаллифлик қилди. Учрашув якунида  ҳисоб 6-3  кўринишида якун топди.

Шу ўринда айтиш жоиз, "Насаф-2001" жамоаси ҳужумчиси Асад Жўрақулов ушбу мусобакада барча учрашувларда захирадан майдонга тушиб сермаҳсул ўйин кўрсатиб майдонни голсиз тарк этмаяпти ва жамоа тўпурари ҳозирча турнирда урган голлари сони еттитага етди.
Жамоа дарвозабони А.Неъматов Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси асосий дарвозабони ҳисобланади.


 
Бахсда "Насаф-2001" жамоаси қуйидаги таркибда майдонга чиқишди:
А.Неьматов, С.Рахманов, М.Саидахмедов, Ш. Эркинов, А. Давронов, Ш.Комилов, А.Турдиалиев,(с) Ш.Нуриддинов, Ш.Холдоралиев,  Э.Жорекулов, А.Хусанов.
захирадан майдонга тушганлар: А. Жўрақулов, М.Қосимов, Ж. Маткурбонов.

Голлар: Ш.Холдоралиев 2, А.Жўрақулов 2, Ж. Матқурбонов, М. Қосимов

Азамат Алиқулов ("Насаф-2001" мураббийи)- Албатта, ўйиндан ҳам, натижадан ҳам кўнглим тўлди. Аммо йирик ҳисобдаги ғалабани, очиғи кутмагадим.

Рақиблар ўйини ўрганиб чиқиб, қарши ҳужум тактикаси бизга қўл келиши мумкин, деган хулосага келгандим. Бу режа иш берганидан хурсандман. Холдоралиев ва  Жўрақуловни "дубл"лари эса барчамизни қувонтирди. Бу- қилган меҳнатларимизнинг самараси. Умид қиламанки, олдин ам айтганимдек, жамоамиз билан финалга етиб келдик.

Бугун "Насаф-2001"- "Шўртан-ФМ" жамоалари ўртасидаги финал учрашуви "Насаф" футбол мактаби сунъий қопламали майдонида соат 10:00 да бошланади.

Учинчи ўрин учун кечадиган "Олимпия-2001" - "Турон" жамоалари баҳси Қарши олимпия захиралари коллежи футбол майдонида соат 10:00да бўлиб ўтади.

Ярим финал
"Шўртан-ФМ"(Гузор)- "Олимпия-2001" (Қарши) 2-0
"Насаф-2001" (Қарши) - "Турон"(Қарши) 6-3



Фаҳриддин Чориев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика