RU

Последние новости

18:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  11 18:18"Наполи" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  2 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  3 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  15 14:31Кими Мерк янги клуби билан шартнома имзолади  0

Наврўз Алимов “Терма жамоада ҳам ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан” Новости

Наврўз Алимов “Терма жамоада ҳам ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан”

Хабарингиз бор, Осиё ўйинларида иштирок этадиган 23 ёшгача футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказяпти.
9 кунлик йиғин доирасида терма жамоа тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказади ва ҳозирча шундан иккитаси бўлиб ўтди. Машғулотларда “Қизилқум” ҳужумчиси Наврўз Алимов ҳам иштирок этяпти. “Металлург” билан кечган ўйиндан кейин ундан интервью олгандик. Қуйида шу суҳбатни келтириб ўтамиз.   

-   Наврўз, Осиё ўйинларига тайёргарлик қандай кетяпти?
-   20 июлдан йиғилиб тайёргарликни бошладик. Кайфият ҳаммада яхши, терма жамоадаги муҳит ҳам ажойиб. Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш учун астойдил ишлаяпмиз.



-   “Навбаҳор” билан бўлган ўртоқлик ўйинида иккита гол урдингиз, аммо “Металлург” билан кечган баҳсда омад келмади.
-   Мен - ҳужумчиман, шундай экан ҳар бир ўйинда гол уришга ҳаракат қиламан. Нимагадир “Металлург”га қарши учрашувда омадим келмади. Ваҳоланки, битта қулай вазиятга эга бўлгандим.

-   Осиё ўйинларига бориш учун яхши имкониятга эгасиз. Ички ҳиссиёт нима деяпти? Қосимов сизни ҳам мусобақага олиб кетадими?
-   Ҳозир бор кучим билан мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиляпман. Миржалол Қўшоқович мени Уммонга қарши ўртоқлик ўйинига ҳам таклиф этганди. Мендан талаб қилинадигани фақат ишлаш, буёғини вақт кўрсатади.

-   Терма жамоа сиз учун барибир янгилик. Кўникиб кета олдингизми?
-   Бошида келганимда албатта ҳаяжон бор эди. Лекин ҳозир кўникиб кета олдим, чунки кўп футболчиларни олдиндан биламан ва уларнинг аксарияти билан тенгдошмиз.



-   Терма жамоа клубдан қанчалик фарқ қилади?
-   Клубга фақат ўша ҳудуд мухлислари эътибор қилса, терма жамоа бутун Ўзбекистон нигоҳида бўлади. Шу томонлама бу ерда тўп тепиш жуда масъулиятли.

-   Яхши ўйин кўрсатишда давом этаверсангиз, балки келаси йил Тошкентнинг бирорта кучли клубидан чақирув олишингиз мумкин. Шу ҳақда ўйлаб кўряпсизми?
-   Ўзимнинг ҳам нуфузли клубда ўйнаш ниятим бор. Лекин бу қачон амалга ошишини билмайман. Албатта, бу борада ҳам ўйлаб кўряпман, лекин биринчи галдаги вазифа терма жамоа сафидаy жой олиб, Осиё ўйинларига бориб чемпионлик билан қайтиб келиш.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Изоҳ: Наврўз Алимов суҳбат сўнггида фамилиясини Олимов эмас, балки Алимов деб ёзишимизни қаттиқ илтимос қилди. “Ака, мен Нукусданман, фамилиям эса Алимов” - деди у.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика