RU

Последние новости

08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  3 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  8 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  6 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  13 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  225

Навоийлик мухлислар Олмалиққа боради Новости

Навоийлик мухлислар Олмалиққа боради

Теги :  Қизилқум
Иккинчи даврани муваффақиятли бошлаган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 18-тур доирасида Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” футболчилари меҳмон бўлади.

Навоийликларнинг охирги турлардаги ғалабасида мухлисларнинг ҳам катта ҳиссаси бор, албатта.

Жорий йилги мавсумда совринли ўринларга кўз тиккан “Қизилқум” жамоасини Тошкент вилоятида ҳам Мухлислар клуби аъзолари қўллаб-қувватлаб туришади.

— Иккинчи даврада сезиларли даражада кучайган жамоамизнинг учрашувларини кузатиш биз мухлисларга завқ беради. Эътироф этиш керакки, клубимиз мухлислари сони нафақат Навоийда, балки мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам ортиб бормоқда. Мухлислар клуби ҳам аслида бир жамоа! Майдонда “Қизилқум”нинг 12-ўйинчиси вазифасини ўташга доимо тайёрмиз! Бундан фахрланган ҳолда мавсум охирига қадар деярли барча учрашувларда бевосита стадиондан туриб “Қизилқум”ни қўллаб-қувватлашга доимо шаймиз! Зеро, барча мухлис учун жамоасининг учрашувларини стадиондан туриб томоша қилиш бахт ҳисобланади, — дейди “Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров.

Эслатиб ўтамиз, навоийлик мухлисларнинг Олмалиқ шаҳрига бориш-келиши учун “Қизилқум” футбол клуби махсус автобус ажратган. Автобус 13 август куни эрталаб соат 6.30 да Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони олдидан жўнайди.

Мурожаат учун телефон: +998913333773. Шаҳриддин Ишназаров.

Демак, “Қизилқум” жамоаси мухлисларини Олмалиқдаги ОТМК спорт мажмуасига таклиф этамиз. “Олмалиқ” — “Қизилқум” учрашуви 13 август куни соат 19.15 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика