RU

Последние новости

23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  0 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси ҳал бўладиган ўйин учун таркиблар аниқ  1 22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  19 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  2 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  4 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2

"Навбаҳор" янги мавсумга қанчалик тайёр: асосий таркибдаги ўзгаришлар, тажрибали ўйинчиларнинг жамоага келиши, Анталиядаги йиғин Новости

"Навбаҳор" янги мавсумга қанчалик тайёр: асосий таркибдаги ўзгаришлар, тажрибали ўйинчиларнинг жамоага келиши, Анталиядаги йиғин

Championat.Asia сайти Суперлига клубларига бағишланган материаллар рукнини давом эттиради.

Чемпион "Пахтакор" ва "Насаф" жамоаларидан сўнг, ўтган мавсум кубок ва Суперлигада кумуш медалларини қўлга киритган "Навбаҳор"га назар соламиз ва жамоанинг мавсумга тайёргарлиги, жамоада рўй берган ўзгаришлар ва амалга оширилган трансферлар, ўртоқлик учрашувларидаги натижаларини кўриб чиқамиз.


Трансферлар,таркиб ва жароҳатланганлар

Умумий қилиб айтганда, "Навбаҳор" асосий таркиб ўйинчиларини ёқотди ва уларнинг позициясига янги ўйинчиларни имзолади.

Янги мавсум олди "Навбаҳор"да катта ўзгаришлар рўй берди. Асосий таркиб ўйинчилари, жамоада муҳим ролга эга футболчилар, жамоани тарк этди. 2022 йилги мавсумдан сўнг, асосий марказий ҳимоячилар Рустам Ашурматов ва Боян Цигер жамоани тарк этишди. Миллий терма жамоамиз аъзоси Рустам Қозоннинг "Рубин" клубига йўл олди ва ўз жамоасига Премьер-лигага қайтишга ёрдам беради. Рустамнинг "лочинлар" таркибини тарк этиши, жамоа учун катта йўқотиш, ўтган мавсумда Ашурматов "Навбаҳор" либосида Суперлигада 25та учрашувда майдонга тушди ва ўз номига 2та гол ёздириб қўйди. "Навбаҳор" сафида бир ярим йил тўп тепган сербиялик легионер Цигер ҳам мавсум якунида Малайзиянинг "Кедах" жамоасига ўтди. Ўтган мавсум Боян 29 учрашувда майдонга тушганди. 

Янги мавсумни "Турон" жамоасида бошлайдиган Азим Аҳмедов ҳам "Навбаҳор"ни тарк этганидан хабарингиз бўлса керак. Жамоанинг кўп йиллик сардори ўйин амалиёти туфайли кетишга қарор қилди. "Бунёдкор"да порлаган Нурилло Тўҳтасиновнинг ҳам "Навбаҳор"даги ишлари юришмади ва Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан шартнома имзолади. 

Қишки трансферлар ойнасида яна икки тажрибали футболчи жамоани тарк этди: қанот ҳимоячиси Станислав Андреев "Сўғдиёна"га йўл олган бўлса, Диёржон Туропов "Нефтчи"га ўтди. Ўтган мавсум жамоада иккинчи дарвозабон бўлган Раҳимжон Давронов ҳам Яйпан томонга йўл олди ва кейинги мавсумни "Турон" сафида ўтказади. Сербиялик легионер Зоран Марушич бир мавсум "Навбаҳор"да ўйнаб, Тбилисининг "Динамо" жамоасига қайтди. Ўтган мавсум ярмини Самарқанднинг "Динамо"сида ўтказган Касьян, янги мавсумда "Бухоро" шарафини ҳимоя қилади. Қирғизистонлик легионер Мирлан Мурзаев Ҳиндистоннинг иккинчи лига жамоаси "Моҳаммедан" жамоасига ўтган бўлса, ярим мавсум наманганликлар таркибида тўп тепган Дониёр Абдуманнопов, янги мавсум олдидан "Бунёдкор" клуби билан шартнома имзолади.


Жамоага қўшилган янги ўйинчилар ҳам талайгина

Ўтган мавсум "Қизилқум" сафида чемпионат тўпурарларидан бирига айланган Темурҳўжа Абдуҳолиқов, "Сўғдиёна" собиқ форварди Шоҳруз Норҳонов ҳам "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. 


Ўтган мавсум "Нефтчи"да тўп теппган тажрибали Аброр Исмоилов ҳамда Россия Премьер-лигасида "Урал" шарафини ҳимоя қилган терма жамоамиз вакили Остон Урунов ҳам наманганликлар таркибига келиб қўшилди. 

"Сўғдиёна" таркибида тўп тепган икки нафар футболчи: Лука Чермель ва Шаҳбоз Жўрабеков ҳам Наманган клубига келиб қўшилди. Ундан ташқари жароҳатдан фориғ бўлиб қайтган Фаррух Икромов (Бунёдкор) ҳам кейинги мавсум "Навбаҳор" жамоасида тўп тепади. 

Ундан ташқари Бабаян жамоаси яна бир нечта янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олди улар: Иброҳим Йўлдошев (Динамо), Хуршид Хўжаев (Андижон) ва сербиялик легионер Милош Миловичлар (Вождовац).


Мураббийлар штаби ва раҳбарият

"Навбаҳор" клубининг мураббийлар штабида кутилмаганда ўзгариш рўй берди. Ўтган мавсум жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида фаолият юритган Александр Стоймирович "Навбаҳор"даги бир мавсумдан кейин, жамоани тарк этди. Стоймировичнинг янги жамоаси ҳам ўзимизнинг ОКМК клуби бўлди. 

"Лочинлар"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббийи сербиялик Алекс Бошкович этиб тайинланди, мураббийлар штабида бошқа ўзгаришлар йўқ. Янги мавсумда "Навбаҳор"да ишлайдиган мураббийлар штаби тўлиқ таркиби: Самвел Бабаян (бош мураббий), Григорий Колосовский (ассистент), Шерзод Жўраев (ассистент), Александр Бошкович (жисмоний тайёргарлик) ва Антон Майеранов (дарвозабонлар мураббийи).



Раҳбариятда ўзгаришлар йўқ, жамоа техник директори Мустафо Байрамов. Жамоа ҳомийси Наманган вилоят ҳокимлиги.


Ўқув машғулот жараёни ва мавсумга тайёргарлик

"Навбаҳор" янги мавсумга тайёргарлик жараёнини Туркиянинг Анталияда шаҳрида олиб борди, жамоа Анталияда 40 кунлик ўқув машғулот йиғинини ўтказди ва бир нечта назорат ва ўртоқлик учрашувларида иштирок этди:

"Радник"(Сербия) - 1:0 ҳисобидаги мағлубият

"Нижний Новгород"(Россия) - 1:0 ҳисобидаги ғалаба

"Септември"(Болгария) - 4:2 ҳисобидаги ғалаба

"Уфа"(Россия) - 0:0 дуранг

"Рубин"(Россия) - 6:0 ҳисобидаги мағлубият

"Енисей"(Россия) - 1:0 ғалаба

"Актобе"(Қозоғистон) - 0:0 дуранг

"Балтика"(Россия) - 0:0 дуранг

Умумий ҳисобда Наманганликлар йиғинлар доирасида 8та учрашув ўтказишди ва 3та ғалаба, 3та дуранг ва 2та мағлубият қайд этишди.


Мавсум олди кутилаётган натижалар ва қўшимча маълумот

Куни-кеча "Навбаҳор" жамоаси янги футболчиларни оммага таништирди. Маросимда жамоанинг ўз олдига қўйган мақсадлари, режалари ҳақида гапириб ўтилди ва жамоа футболчиларига янги мавсумда ўйнайдиган рақамлари ёзилган футболкалар топширди, унга қўра янги мавсумда дарвозабонлар: — Ўткир Юсупов - 1, Озодбек Маърупов - 41, Хуршид Хўжаев - 46, майдонда тўп тепадиган футболчилар — Милош Милович - 5, Иброҳим Йўлдошев - 6, Остон Ўрунов - 7, Жасур Яхшибоев - 8, Фаррух Икромов - 9, Жамшид Искандеров - 10, Шоҳруз Норхонов - 11, Жамшид Болтабоев - 14, Аброрбек Исмоилов - 17, Темурхўжа Абдухолиқов - 21, Игорь Голбан - 22, Йован Жокич - 23, Давронбек Ҳошимов - 24, Шаҳбоз Жўрабеков - 27, Лука Чермель - 31, Мамадалихон Олимов - 33, Шерзодбек Абдулбориев - 34, Асадбек Собиржонов - 77 ва Давронбек Олимжонов - 98-рақам остида жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.


"Навбаҳор"нинг ўтган мавсумдаги сметаси, 75 миллиардга тенг эди, бу кўрсаткич Суперлигамиздаги энг катта рақамлардан бири эди, янги мавсумга ажратилган маблағ ҳам ўтган мавсум суммаси билан бир ҳил дея тахмин қилинмоқда.

"Навбаҳор" жамоаси янги мавсумда ўз олдига чемпионликни вазифасини белгилаб олган, ўтган мавсум кумуш медаль эгалари, бу йил ҳам олтин медаллар учун курашиш ниятида. 

"Навбаҳор"ни янги мавсумда яна бир мусобақа кутиб турибди, "Навбаҳор" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун Уммонинг "Ал Сиб" клубига қарши учрашув ўтказади. Қизиғи шундаки, "Ал-Сиб" жамоаси ОФК кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади, агар "Ал Сиб" мағлуб этилса, "Навбаҳор"нинг кейинги рақиби Қатар чемпонатида 4-ўринни эгаллаган жамоа бўлади, шундан сўнг жамоа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўл олиши мумкин.


Абдулвосит Бектемиров тайёрлади

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика