RU

Последние новости

23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  0 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  3 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  35 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  2 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4

"Навбаҳор"нинг "олтин йигити" Рашид Ғофуров бугун 42 ёшга тўлди Новости

"Навбаҳор"нинг "олтин йигити" Рашид Ғофуров бугун 42 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмини нишонлаётган футболчиларни унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Наманган футболи тарбияланувчиси, 1996 йили "Навбаҳор" таркибида Ўзбекистон чемпиони, шунингдек беш карра бронза медали соҳиби бўлган Рашид Ғофуров 42 ёшга тўлди.

1977 йилнинг 26 сентябрь куни дунёга келган Рашид Ғофуров катта футболдаги илк қадамини Тошкентдаги болалар-ўсмирлар спорт мактабининг футбол тўгарагида қўйган. 1995 йилда пойтахтнинг "Чилонзор" жамоасида илк профессионал шартномасига эга бўлган. 1996 йилги мавсумни "Навбаҳор"да бошлаган бугунги қаҳрамонимиз ўша йилнинг ўзидаёқ фаолиятидаги ягона Ўзбекистон чемпионлигига эришади. Ҳақиқатан ҳам, "Навбаҳор"нинг 1996 йилги таркиби жуда кучли эди. Таркибда Эдуард Мамотов, Дмитрий Башкевич, Дмитрий Батинков, Фарҳод Магометов сингари юлдуз футболчилар тўп тепган. Ғофуров ўн мавсум давомида садоқат билан наманганликлар шарафини ҳимоя қилади. 

Ярим ҳимоячи 2006 йилда Муборакнинг "Машъал" жамоасига кўчиб ўтган. 2007 йилдан "Қурувчи" ("Бунёдкор") жамоасида ўйнаган. Айнан 2007 йили "Қурувчи" билан мамлакат вице-чемпионига айланган. Ўзбекистон Кубогининг "лой жанги" деб ном олган ҳал қилувчи финал учрашувида майдонга тушган. 1998-2002 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишга муваффақ бўлган.    

- Бразилиялик мутахассис Убиража Вега Да Силва "Навбаҳор"даги ўйинларимни кузатиб, 1998 йилги Осиё ўйинлари олдидан мени якуний таркибга киритганди. Очиғи, кутмагандим. Чунки рақобат жуда кучли эди. Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Сергей Лебедев, Степан Атоянлар билан ёнма-ён тўп суриш бахт эди, - дея эслайди терма жамоадаги илк даврини бугунги қаҳрамонимиз.   

Рашид Ғофуров футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг мураббийликда ўзини синаб кўришга қарор қилди. Аввалига "Бунёдкор" жамоасида селекционер мураббий, кейин эса "Навбаҳор"да бош мураббий сифатида ишлади. 

- Мураббийликни босқичма-босқич босиб ўтишга қарор қилиб, илк бор ўзимни болалар футболида синаб кўрдим. Мактабда ҳам ўқишни энг аввало алифбедан бошлайдилар. Мен ҳам шу йўлдан бордим. Футболчилик фаолиятим якунлангач, сўнгги клуби бўлиб қолган “Бунёдкор”да қолиб ишлаш таклифи тушди. Академияда турли ёшдаги гуруҳларни шуғуллантирдим. Кейин ўзим чемпион бўлган “Навбаҳор”га бош мураббий сифатида таклиф этилдим. Мураббийлик фалсафам қандай? Энг аввало, жамоада тартиб-интизом бўлишини истайман. Оиладами ёки исталган соҳада биринчи ўринда тартиб бўлмоғи лозим. Акс холда мақсадга эришиб бўлмайди. Юлдуз даражасидаги ўйинчи бўлсин, интизомга амал қилмаса, жиддий чора кўришга одатланганман. Шунингдек, ҳужумкор футбол тарафдориман, - дейди Р.Ғофуров.


Рашид Ғофуровга ҳавас қилиб, эргашиб, унинг укаси Мирзоҳид Ғофуров ҳам футболни касб сифатида танлади. У бугунги кунда акаси сингари "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қиляпти. 

- Келажакдаги режаларим қандай? Бор умидим фарзандларимдан. Мен чиқа олмаган чўққиларни улар забт этишсин. Ҳозир ўғилларим тўп сураётган майдонлар, кийиниш хоналарини кўриб, очиғи ҳавасим келади. Улардан талаб этиладиган нарса фақат роҳатланиб футбол ўйнаш, холос. "Навбаҳор"да укам ўйнаяпти, унга вақтида керакли маслаҳатларимни бериб тураман, - дея сўзлари якун ясади Рашид ака. 

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Рашид Ғофуровни унутилмас сана билан муборакбод этамиз. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика