RU

Последние новости

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  0 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  2 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  2 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  5 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

"Навбаҳор"дан бугун ким ўзини кўрсатади? "Андижон"ни қайси футболчи тарк этади? Санжар Асқаралиев билан водий дербиси олдидан Новости

"Навбаҳор"дан бугун ким ўзини кўрсатади? "Андижон"ни қайси футболчи тарк этади? Санжар Асқаралиев билан водий дербиси олдидан

Бугун Суперлиганинг 12-турида водий дербисида "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари тўқнаш келади.

Мазкур дербига одатдагидек қизиқиш катта, дея оламиз. Виктор Жалилов мураббийлигидаги "Навбаҳор" олтита учрашувдан бери мағлубиятсиз серия қайд этаётган бўлса, "Андижон" жорий мавсум ҳали ғалаба қозона олмади. Таркиб ва футболчиларнинг даражаси жиҳатдан мезбонларда кичик устунлик бор, дея оламиз. Бироқ "Андижон" ҳам сўнгги учрашувларда ўз ўйинини топиб олаётганини пайқаш қийин эмас. Фактларга эътибор берадиган бўлсак, "Андижон" "Навбаҳор" майдонида ҳали ғалаба қозона олмаганини кўришимиз мумкин. 

Биз эса қизиқарли ўтиши кутилаётган ўйиндан олдин ўз вақтида ушбу икки жамоа таркибида тўп тепган собиқ футболчи Санжар Асқаралиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугунги дербида қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?

- Фикримча, ушбу учрашувда "Навбаҳор" ғалабани ўзинки қилади. "Андижон" эса барчамиз кутаётган ўйинни намойиш қила олаётгани йўқ. Мезбонлар шу пайтгача ўз майдонида "Анджион"га мағлуб бўлмаган. Бугун ҳам мазкур анъана давом этиши мумкин. Шунингдек "Навбаҳор"га ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепаётгани қўшимча куч бериши табиий/

- Одатда дербиларда ўйин бир четда қолиб, ҳакамлар асосий планга чиқади. Бугунги ҳакамлик қандай ўтишини тахмин қиласиз?

- Ҳакамларга бугунги кунда икки баробар кўпроқ қийин бўлмоқда. Биринчи ўринда дерби, учрашув даражаси. Иккинчидан ҳакамлар хато қилишдан қўрқишмоқда. Биласиз, хато қиламан, деган инсон қўрқса барибир ўша хатони қилади. Лекин Зокир Қодировнинг тажрибасига ишонаман. Ўйинни яхши бошқаради, деган умиддаман".

- Фаолиятингизда энг ёдда қолган дерби қайси бўлган?

"Ҳа, эсимда. 2012 йил Фарғонага қайтиб борганман. Ўшанда "Навбаҳор" раҳбарлари билан келиша олмагандим. Биз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз". 

- Бугун қайси футболчилар ўзини кўрсатади?

"Навбаҳор"да Иван Солавьёв ўзини кўрсата олади, деб ўйлайман. "Андижон"дан Иброҳим Отахоновга омад тилайман. Эшитишимча, Жасур Жалолиддинов жамоани тарк этар экан. Умуман олганда бугун икки жамоа иштирокида чиройли ўйин кутиб қоламан".

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика