RU

Последние новости

00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  2 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  8 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  13

"Навбаҳор"да молиявий муаммолар қачон бартараф этилади? Новости

"Навбаҳор"да молиявий муаммолар қачон бартараф этилади?

Наманганлик мухлисларнинг Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг жамоадан умиди катта эди.
Аммо клубда юзага келган молиявий муаммолар ҳанузгача бартараф этилмаган. Шу боис яхши ниятлар билан ишга киришган Ашурматовнинг ҳам боши қотган. Футболчиларга кеча "Сўғдиёна" билан ўтган синов-назорат баҳсидан кейин қисқа муддатли таътил берилган. Айтишларича шу куни клуб раҳбари жамоа аъзолари билан йиғилиш ўтказган. Унда гап асосан молиявий муаммолар ҳақида борган. Норасмий маълумотларга кўра, "Навбаҳор" бу борада муаммолар исканжасига кириб қолган. Раҳбарият эса муаммони бартараф этиш учун қўлдан келганича ҳаракат қилмоқда. Клубнинг йиллик бюджети тасдиқланмаганидан сўнг, мураббий ва футболчиларнинг ҳам кайфияти тушиб кетиши табиий. Чунки замонавий футболда кўп нарса барибир пулга бориб тақалади.

Жамоа энди режа бўйича 23 февраль куни яна Тошкентда йиғилади ва тайёргарликни давом эттиради. Клуб раҳбарлари унга қадар муаммолар бартараф этилишига вада берган. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, агар моддий муаммолар тез орада ўз ечимини топмаса, Бахтиёр Ашурматов клубни тарк этиши мумкин. Бундан келиб чиқиб таҳмин қилиш мумкинки, агар бош мураббий кетса, унинг таклифига кўра келган янги футболчилар ҳам клуб лагерини тарк этиши ҳеч гап эмас. Чунки ҳозиргача бирор бир янги футболчи билан амалда расман шартнома имзоланмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика