RU

Последние новости

15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  8 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  5 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  18

"Навбаҳор": Ёшларимизда ҳам мағлубият Новости

"Навбаҳор": Ёшларимизда ҳам мағлубият

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Наманганда мавсумга тайёргарлик кўраётган ёшларимиз бугун Ёзёвонда биринчи лиганинг янги вакили «Ёзёвон лочинлари» жамоаси меҳмони бўлишди.
Ёзёвондаги ўйинни анча кескин ва қизиқарли кечганлигини айтиб ўтиш жоиз. Натижада дарвозаларга бешта тўп киритилди. Майдон эгалари ҳисобни очишга эришган бўлсаларда кейинчалик Сардор Теляков (пенальтидан) ва Иброҳим Абдуллаевларнинг голлари туфайли ёшларимиз олдинга чиқиб олишди. Учрашувнинг якуний қисмида ҳужумкорликни оширган мезбонлар икки бор муваффақият қозониб, ғалабани илиб кетишди. Эътиборли жиҳати «Ёзёвон лочинлари» футболчилари ғалабани таъминловчи голларни сон жиҳатидан устунликка эга бўлган ҳолда киритишди. Чунки, Абдулазиз Юсупов майдондан четлатилгач, Лян шогирдлари камчиликда қолишганди.

Учрашувда ёшларимизнинг таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди: Амир Эргашев, Санжар Тошпўлатов, Ҳожиакбар Юнусов, Азиз Умаров, Фарруҳ Умаралиев, Азим Неъматиллаев, Сардор Теляков, Хусан Ғаниев, Иброҳим Исмалов, Иброҳим Абдуллаев, Муҳриддин Инамов.
Захирадан майдонга тушганлар:
Илҳом Маликов, Искандар Сиддиқжанов, Акрам Гуллабаев, Абдулазиз Юсупов, Дилмурод Маликов, Акбар Холдоров, Элёр Эркинов, Достон Ҳотамов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика