RU

Последние новости

13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  0 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  8 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  23 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  10 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  19 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  6 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  17 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  38 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтатди  19 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  31

"Навбаҳор": Ёшларимиз дуранг ўйнашди Новости

"Навбаҳор": Ёшларимиз дуранг ўйнашди

Мавсумга тайёргарликни Александр Лян ва Шерзод Жўраевлар бошчилигида олиб бораётган ёшлар ҳам назорат ўйинини ўтказишди.
Ёшларимиз “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида биринчи лига вакили “УзДонгЖу” жамоаси билан куч синашишди. Гарчи ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлсада, ҳар икки жамоа футболчилари ҳам ўзларини кўрсатишга уринишди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Яъни томонлар 1:1 ҳисоби билан чекланишди. Аввалига андижонликлар ҳисобни очишган бўлса иккинчи бўлимда ёшларимиз ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Жавоб тўпига кўрикдан ўтиш учун жалб этилган Фарҳод Шокиров муаллифлик қилди. Аслини олганда Шокиров ҳам “Навбаҳор” футбол клуби тарбияланувчиси саналади. Олдинги мавсумларда асосий таркибга кира олмаган ҳужумчи кейинчалик вилоятимизнинг биринчи лигада қатнашаётган жамоалари шарафини ҳимоя қилишга улгурганди. Хусусан, Шокиров “Динамо” ўйингоҳида ўтказилган “Навбаҳор” ва “Косонсой” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида косонсойликлар сафида ҳаракат қилганди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилган мураббийлар Фарҳодни ёшлар сафида кўрикдан ўтказишга қарор қилишганди. Дарвоқе, Шокиров айни пайтда ёшларимиз билан ишлаётган Ляннинг шогирди саналади.

Ёшларимизнинг биринчи бўлимдаги таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди: А.Эргашев, Р.Ўринов, Ҳ.Юнусов, О.Ҳалилов, Ш.Сайфиддинов, А.Турғунбоев, С.Теляков, А.Неъматуллаев, Х.Ғаниев, А.Ҳожимирзаев, И.Абдуллаев. Иккинчи бўлимда кўрик учун таклиф этилган бир қатор футболчилар майдонга туширилди.

Шу куни мураббийларимиз машғулотларда қатнашаётган 40 нафарга яқин футболчиларнинг аксариятини синовдан ўтказишди. Кўрикдан ўтиш учун жалб этилган ўйинчиларни қандай имкониятга эга эканликлари борасида тегишлича маълумотларга эга бўлинди. “УзДонгЖу”га қарши учрашувни Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Сергей Захарецкийлар ҳам кузатиб боришди. Шу сабабли, асосий таркиб машғулотларида қатнашаётган ва “Косонсой” билан ўтган учрашувда қатнашган футболчиларнинг айримлари бу сафар ҳам майдонга тушишди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика