RU

Последние новости

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  5 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

"Навбаҳор" янги футболчиларни таништирди ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

"Навбаҳор" янги футболчиларни таништирди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун «Навбаҳор» жамоасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
«Навбаҳор» ўйингоҳининг анжуманлар залида бўлиб ўтган тадбирда Наманган вилояти раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари, жамоа ҳомийлари, вилоят футбол федерацияси, «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарлари, «Навбаҳор» мураббийлар штаби, жамоа аъзолари, ОАВ вакиллари ва бир гуруҳ мухлислар иштирок этишди.

Ўтган мавсум якунига кўра таркиб ўзаги сақлаб қолингани боис мураббийлар штаби қишки йиғин чоғида чизиқларни янада кучайтириш мақсадида бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказишди. Якунда таклиф этилганларнинг саккиз нафари билан шартнома имзолашга қарор қилинди. Тақдимот маросимида бу йилдан «Навбаҳор» аъзосига айланган футболчиларга жамоа либослари топширилди.

Тақдимот маросимини Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳромжон Холмирзаев очиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган футбол байрами билан қутлаб, сўзни Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Баҳодир Юсуповга берди. Вилоятимиз раҳбари ҳам барчани яқинлашиб келаётган футбол ва баҳор байрами билан барчани муборакбод этди.

Шу билан биргаликда, «Навбаҳор» жамоаси футболчиларидан янги мавсумда мухлисларни янада хурсанд қилиш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг мавсумлар оралиғида «Навбаҳор» аъзосига айланган футболчиларга жамоа либослари тантанали равишда топширилди. Футболчиларга жамоа либосларини вилоят ҳокими Баҳодир Юсупов топширди. Унга кўра Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасидан таклиф этилган дарвозабон Александр Меленчук 1, «Олмалиқ» клубидан чақирилган Тимур Кагиров 4, «Металлург»дан жалб этилган Суннатилла Мамадалиев 6, «Динамо»дан таклиф этилган Санъат Шихов 7, Бобожонов Азамат 17, «Машъал»дан чақирилган Муйдин Мамазулумовларга 25-рақамли футболкалар топширилди.

Янги мавсумда «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қиладиган яна бир янги футболчи Улуғбек Бақоев оилавий сабабларга Бухорога жўнаб кетганлиги сабабли тақдимот маросимида қатнаша олмади.

Футболчиларга футболкалар топшириб бўлингач, «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарлари вилоят ҳокими Баҳодир Юсуповга 50-рақамли футболка ва клуб томонидан тайёргарлан махсус совғалар топширилди. «Навбаҳор» футбол клуби президенти Тўлқин Дадабоевга эса 30-рақамли футболка ва совға топширилди. Шунингдек, клуб томонидан тайёрланган ва клуб рамзи туширилган махсус совғалар шаҳар, туман ҳокимлари ва жамоа ҳомий ташкилот раҳбарларига ҳам топширилди. ҳокимлар ва ҳомий ташкилот раҳбарларининг фамиляси ёзилган махсус футболкаларни тантанали равишда топширилиши эса йиғилганларни кайфиятини кўтариб, тақдимот маросимига ўзгача шуҳк қўшди.

Тақдимот маросими сўнггида, жамоа сардори Дилшод Жабборов ва етакчи ўйинчилардан бири Илҳом Бойдедаевлар сўзга чиқиб, раҳбарият томонидан билдирилган ишонч ва эътибор учун миннатдорчилик билдириб, мавсум давомида наманганлик мухлисларни чиройли ўйинлар ва ғалабалар билан хурсанд қилишга ваъда беришди.

Янги футболчиларни таништирув маросимида «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоа аъзолари «Асрор текстил» корхонасининг «D.Maretti» костюм шимлари билан таъминлаганлиги учун футбол клуби раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилди. ўз навбатида корхона раҳбарига вилоят ҳокими Б.Юсупов футбол клуби томонидан таъсис этилган совға топширди.
Тақдимот маросими якунига етгач, «Навбаҳор» футбол клуби вице-президенти Расулжон Низамбаев ва жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ва «Навбаҳор» мухлислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида жамоа ишқибозлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.


фото: Шерзод Ҳамдамов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика