RU

Последние новости

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  0 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  1 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  9 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  102 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

"Навбаҳор"да кўрик-танлов давом этади: Жамоа яна бир легионерни синовдан ўтказмоқда Новости

"Навбаҳор"да кўрик-танлов давом этади: Жамоа яна бир легионерни синовдан ўтказмоқда

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарингиз бор, жамоамиз янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда ва бир қатор хорижлик ҳамда маҳаллий футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда. 16 январь куни “Навбаҳор” сафига яна бир легионер қўшилди.     

Бу туркманистонлик Вахит Оразсахедов бўлиб, у 1992 йил 26 январда туғилган. Амплуаси – ҳужумчи. Оразсахедов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Рубин” (Қозон), “Нефтехимик” (Нижнекамск), “Ростов” (Ростов), Молдованинг “Дачия” (Кишинёв), Туркиянинг “Осмонлиспор” (Анқара), Озарбайжоннинг “Сабаил” (Боку), Туркманистоннинг ЦСКА (Ашхобод), “Олтин аср” (Ашхобод) ҳамда “Ахал” (Ахал) клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумни эса Қирғизистоннинг “Дордой” (Бишкек) жамоасида ўтказиб, 28та ўйинда 20та гол уриб, Қирғизистон премьер-лигасининг энг яхши тўпурари бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, Вахит Оразсахедов ўз пайтида Туркманистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида ўйнаган. 2016 йилдан буён Туркманистон миллий терма жамоасида тўп сурмоқда.

Туркманистонлик ҳужумчи “лочинлар”нинг бугунги машғулотларида иштирок этади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика