RU

Последние новости

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  63 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  2 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

"Навбаҳор" яна бир легионери билан хайрлашди Новости

"Навбаҳор" яна бир легионери билан хайрлашди

Клуб расман Коста Тенорио Гуттинер жамоани тарк этганини маълум қилди.

"Мавсумлар оралиғидаги танаффус пайтида ҳар бир жамоа таркибида ўзгаришлар  бўлиши табиий. Албатта, “Навбаҳор” ҳам бундан мустасно эмас.

Кеча “лочинлар” сафини 3 нафар футболчи тарк этганлиги борасида хабар бергандик ва уларнинг иккиси легионер эди. Бугун клуб ҳамда футболчи ўртасидаги икки томонлама келишувга асосан, жамоамиз таркибини яна бир легионер, яъни, бразилиялик 27 ёшли ярим ҳимоячи Коста Тенорио Гуттинер тарк этди.

“Навбаҳор” таркибига ёзги трансфер пайтида қўшилган Гуттинер жамоамиз сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 463 дақиқа ҳаракат қилди ва битта голга муаллифлик қилган ҳолда, яна битта голга “пас” берди. 

Таъкидлаш жоизки, Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувида айнан бразилиялик ярим ҳимоячининг ягона голи эвазига “лочинлар” Қаршидан ғалаба билан қайтишганди.

“Навбаҳор” ПФК Коста Гуттинерга жамоамиздаги фаолияти учун  ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда футболчининг кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қолади", -дейилади клуб баёнотида.

"Навбаҳор" "Пахтакор" ходимасига эҳтиром кўрсатди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика