RU

Последние новости

07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  2 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  0 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  18 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  177 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26

«Навбаҳор» водий чемпиони! Новости

«Навбаҳор» водий чемпиони!

Теги :  Навбаҳор
Навбатдаги чемпионат якунига етгач мавсум якунларига оид турли хил қизиқарли маълумотлар бериб борилмоқда.

2015 йилги чемпионатда водийнинг тўртта жамоасини олий лигада қатнашганлигидан хабарингиз бор. Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Андижон” ва “Қўқон-1912” жамоалари иштирокидаги учрашувлар доимо муросасиз ва кескин курашлар остида ўтиб келади. Шу сабабли, юртимизда “водий дерби”ларига бўлган қизиқиш ҳар сафар юқори бўлиб келган. Аксарият клубларимизнинг мухлислари учун қолган ўйинлардар кўра водийдаги рақибларни мағлубиятга учратиш муҳим саналади.

2015 йилги чемпионат якунларига кўра олий лигада қатнашган водий клубларининг ўзаро натижаларини ажратган ҳолда ўзига хос қизиқ бир мусобақага асос солиш мумкин. Қатнашчилар минтақаларга бўлинганда уларни кўрсаткичларида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Масалан, “Нефтчи” клуби жорий йилги чемпионат якунига кўра умумий жадвалда водийдаги барча жамоаларни ортда қолдирди. Ўзаро учрашувларда қайд этилган натижалар инобатга олинганида эса “Навбаҳор”ни пешқадам бўлганлиги ойдинлашади. Шу сабабдан қайсидир маънода “Навбаҳор”ни водий чемпиони деб аташ ҳам мумкин бўлади. Ашурматов шогирдлари водийнинг қолган жамоалари билан ўтган учрашувларда 12 очко тўплашга эришди. Бу борада фарғоналиклар “лочинлар”дан уч очкога ортда қолишди.

Умуман олганда водий клублари ўзлари иштирокидаги ўйинларда томошабин тўплаш борасида қолганларга қараганда яхшироқ кўрсаткичга эга эканликларини амалда намойиш этишди.

Хусусан, водий вакилларининг ўзаро ўтказилган 12 та учрашувини бевосита стадионларда 97728 нафар мухлис томоша қилган. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 8144 нафардан томошабин дегани. Мисол учун XXIV миллий чемпионатимиздан ўрин олган 240 учрашувни ўйингоҳларда 1 260 022 томошабин томоша қилган. Ўртача ҳар бир ўйинга 5250 нафардан мухлис. Ўртадаги фарқ деярли 3000 мухлисни ташкил этмоқда.

Қуйида ўзаро учрашувлардаги натижалар ва водий жамоаларининг ўзаро ҳисоб-китобидан кейин юзага келган жадвал билан танишасиз.

1-давра
«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 1:0 (3-тур)
«Қўқон-1912» - «Андижон» - 0:0 (4-тур)
«Андижон» - «Навбаҳор» - 3:2 (9-тур)
«Андижон» - «Нефтчи» - 0:4 (11-тур)
«Қўқон-1912» - «Навбаҳор» - 0:1 (11-тур)
«Қўқон-1912» - «Нефтчи» - 1:2 (13-тур)

2-давра
«Навбаҳор» - «Нефтчи» - 1:0 (18-тур)
«Андижон» - «Қўқон-1912» - 1:2 (19-тур)
«Навбаҳор» - «Андижон» - 1:0 (24-тур)
«Нефтчи» - «Андижон» - 0:1 (26-тур)
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» - 2:1 (26-тур)
«Нефтчи» - «Қўқон-1912» - 0:1 (28-тур)


№    

Жамоалар      

Ў    

Ю    

Д     

М     

Т-Н    

О    

1

Навбаҳор

6

4

0

2

7-5

12

2

Нефтчи

6

3

0

3

7-4

9

3

Қўқон-1912

6

2

1

3

5-6

7

4

Андижон

6

2

1

3

5-9

7


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика