RU

Последние новости

08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  34 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0

"Навбаҳор" Туркияда Украина клубига ютқазди Новости

"Навбаҳор" Туркияда Украина клубига ютқазди

Теги :  Навбаҳор
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат–синов баҳсини бугун Украинанинг “Олександрия” жамоасига қарши ўтказди.

Ўйинда "лочинлар" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди. “Навбаҳор”нинг голига Зафар Тўраев муаллифлик қилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўртоқлик учрашувида ҳисобни украиналиклар очишганди. Кейин Андрей Канчельскис шогирдлари мувозанатни тиклашди ва жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда “Олександрия” клуби футболчилари яна битта гол уриб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Мазкур ўйинда “Навбаҳор” таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Славко Лукич, Абдужамол Исроилов, Зафар Тўраев, Шаҳзод Шайманов, Аббос Ғуломов, Александр Касьян, Иван Соловьёв.
Захирадан майдонга тушганлар: Баҳодир Насимов, Азим Аҳмедов, Жасур Азимов.

Жамоа аъзолари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини 17 февраль куни якунлаб, юртимизга қайтишади. Шундан сўнг, футболчиларга қисқа муддатли танаффус берилади ва янги мавсум арафасидаги сўнгги йиғин Наманганда ўтказилади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика