RU

Последние новости

10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  1 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  1 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  10 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  3 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  13 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  4 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  3 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  1 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0

"Навбаҳор" Туркияда Россия клублари каби иш тутади" - Андрей Канчельскис билан катта интервью Новости

"Навбаҳор" Туркияда Россия клублари каби иш тутади" - Андрей Канчельскис билан катта интервью

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўймоқда.

Шу боис, таркиб кучайтирилмоқда, кўрикка кўплаб маҳаллий ҳамда хорижлик футболчилар таклиф этилмоқда. Хўш, “лочинлар”нинг кейинги ниятлари қандай? Айни пайтда Наманганда ўқув-машғулот йиғини олиб бораётган “навбаҳорчилар” кейинги йиғинни қаерда олиб боришади? Кейинги назорат-синов баҳсларида наманганликларнинг спарринг - рақиблари қайси жамоалар бўлади?  Таркибда қандай ўзгаришлар бор? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскисдан наманганликларнинг навбатдаги машғулоти якунлаганидан сўнг, интервью олдик.

- Андрей Антанасович, суҳбатимизни янги мавсумга тайёргарлик қандай олиб борилаётганлиги билан бошласак...


- Тайёргарлик яхши, ишчан руҳда олиб борилмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпмиз. Мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида 2та назорат-синов баҳси ўтказдик. Аниқроғи, жамоамиз битта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Биринчи, яъни “Турон”га қарши кечган баҳсда майдонга асосан кўрикдан ўтаётган хорижлик ва бир қатор наманганлик футболчиларни тушириб, уларни синовдан ўтказдик. Ўша ўйинда уларнинг ўз маҳоратларини намойиш этишларига умид қилгандик ҳамда имконият тақдим этгандик. Афсуски, “Турон” билан бўлган баҳсда кўрикдан ўтаётган кўплаб футболчилар ишончни оқлашмади. Натижада, мағлубият аламини тотишга мажбур бўлдик (1:2).

“Нефтчи” билан бўлган иккинчи назорат ўйинида эса гарчи Қиргулидаги майдон идеал ҳолатда бўлмаса-да, йигитлар жонкуярликлари ва ғалабага бўлган иштиёқлари эвазига ўша баҳсда зафар қучишди (3:1) ҳамда шогирдларимнинг Қиргулида намойиш этган ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдим.

Аслида, табиий чимда машғулот ўтказсак, янада яхши бўларди. Аммо сунъий қопламали майдонда бўлса ҳам ўқув - машғулот йиғинини олиб бормоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бизга машғулотлар олиб бориш учун қулай шароитларни яратиб бераётган, жумладан, ажойиб меҳмонхона, сифатли таомлар, шунингдек, машғулот ўтказиш учун майдон билан таъминлаган, “Навбаҳор” клуби раҳбарияти, жумладан, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззақов, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академиясида машғулотлар ўтказишимизда амалий ёрдам берган Одил Аҳмедов ва мазкур академия мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Наманганда 20 январгача ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирганмиз. Январнинг 21-санасида Тошкентга жўнаб кетамиз. 22 январь куни эса у ерда “Қўқон-1912” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. 23-24 январь кунлари тиббий кўрикдан ўтамиз ҳамда 25 январда Туркияга жўнаб кетамиз.


- Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини қачонгача давом этади ва у ерда нечта назорат-синов баҳслари ўтказиш режалаштирилган?


- Туркияда биз икки босқичли йиғин ўтказишни режалаштирганмиз. Аммо маблағни тежаш учун у ерга икки марта бормаймиз. Лекин муҳитни бироз бўлса-да ўзгартириш, футболчиларда янги иштиёқ уйғотиш учун бир меҳмонхонадан иккинчисига кўчамиз. Чунки бир хилликдан ўйинчилар зерикишлари мумкин. Шунинг учун биринчи босқич йиғинини якунлаб, меҳмонхонани алмаштирганимиздан сўнг, футболчиларга 1-2 кун ҳордиқ берилади. Кўплаб Россия клублари шундай йўл тутишади, яъни ортга қайтиб, яна Туркияга парвоз уюштиришмайди.

Ўз навбатида бизни тўғри тушуниб, Туркияда йиғин олиб бориш учун барча қулай шароитларни яратиб бераётган клуб раҳбарияти, жумладан, Ойбек Арифович Саматовга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Албатта, Туркиядаги йиғин мобайнида биринчи босқичда 3та, иккинчи босқичда 3та, жами 6та ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирганмиз. Ҳозирча 2та спарринг-рақибимиз маълум. Булар – Туркманистоннинг “Ахал” ва Сербиянинг “Рад” жамоалари. Таъкидлаш жоизки, уларнинг иккиси ҳам ўз мамлакатлари премьер-лигаси иштирокчилари саналишади. Бошқа спарринг-рақиблар номи ҳозирча номаълум. Лекин айрим жамоалар билан бу борада музокара олиб боряпмиз. Туркияда 21 февралгача машғулотлар олиб бориш режалаштирилган.

- Эшитишимизча, Россия премьер-лигаси вакили Москванинг “Динамо” клуби билан ҳам назорат ўйини ўтказиш режалаштирилаётган экан...


- Ҳа, ушбу жамоа билан музокара олиб боряпмиз. “Динамо” билан келишувга эришсак, жуда яхши бўларди ва жон деб ўйнаган бўлардик. Бироқ “Динамо” билан келишувга эриша олмасак, бошқа шундай савиядаги жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш режамизда бор.

- Таркибдаги ўзгаришлар борасида ҳам тўхталиб ўтсангиз...


- “Навбаҳор”ни бир қатор футболчилар, жумладан, Александр Касьян, Жаҳонгир Меҳмонов, Шаҳзод Шайманов, Азиз Ибрагимов ҳамда Аюбхон Номанов тарк этишди. Таркибга эса “Насаф”дан ҳимоячи Хуршид Мухторов, ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов, шунингдек, “Металлург”дан ярим ҳимоячи Ислом Исоқжонов қўшилишди. Мазкур ўйинчиларни ўтган мавсумда ҳам жамоамиз сафида кўришни хоҳлагандик, лекин айрим сабабларга кўра, бу амалга ошмай қолганди. Мана энди янги мавсумда улар “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, айни пайтда 3 нафар ҳужумчи - россиялик Артём Шербак, туркманистоник Вахит Оразсахедов ва маҳаллий футболчи Шаҳбоз Эркинов кўрикдан ўтишмоқда. Эркиновни ўтган мавсумдаги ўйинлари орқали яхши биламиз ҳамда таниймиз, қолган икки нафар легионерни эса ўртоқлик баҳсларида диққат билан кузатамиз. Улардан қайси бири яхши таассурот қолдирса, ўша футболчи билан шартнома имзоланади. Бундан ташқари, хорватиялик ярим ҳимоячи Вилим Посинкович ҳам яхши таассурот қолдирмоқда. Кўрикдаги мазкур футболчилардан қайсиниси “Навбаҳор”да қолиши 22 январь куни “Қўқон-1912” жамоасига қарши кечадиган назорат-синов баҳсидан сўнг, маълум бўлади. Шунингдек, Туркиядаги йиғинда ҳам бир қатор янги ўйинчиларни кўрикдан ўтказишни режалаштирганмиз. Асосийси, клуб раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари билан ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолишга эришдик.

- Туркияда кўрикдан ўтадиган ўйинчилар маҳаллий футболчиларми ёки легионерларми?

- Маҳаллий ўйинчилар ҳам, хорижлик футболчилар ҳам бор. Легионерлар лимити борлиги боис, таркибимизга бор-йўғи икки нафар хорижлик ўйинчини жалб эта оламиз, холос. Қолгани эса маҳаллий футболчилар бўлади.


- Кўпчиликни гарчи таркибда 3 нафар легионер бўлса-да (Игорь Голбан, Иван Соловьёв ва Амирбек Жўрабоев назарда тутилмоқда), кўрикка кўплаб хорижлик футболчиларни жалб этилгани ажаблантирди. Буни нима билан изоҳлайсиз?


- Ушбу легионерларнинг кўпчилигини клуб спорт директори кўрикка чақирди. Менинг ишим уларнинг ўйинларини кузатиб, баҳо бериш, кўрикдан ўтказиш. Мендан шу ҳақда сўрашганида, имконият бўлса, бемалол чақираверинглар, дедим. Хорижлик футболчиларнинг 3 нафарини агентлари орқали ўзим таклиф этгандим. Улардан айни пайтда Артём Шербак жамоа билан бирга.

Биринчи ўртоқлик ўйинидаёқ легионерларнинг қандай савияга эга эканликлари билинди. Айниқса, камерунлик Эммануэль Риккардонинг ўйини мени ҳайрон қолдирди. Нима, улар Ўзбекистонда футбол ўйнаш осон, деб деб ўйлашганми? Ваҳоланки, ўзбек футболининг савияси анча кучли.

Кўрикдан ўтаётган маҳаллий ҳамда хорижлик футболчиларнинг сони кўплигига келсак, эндиликда “Навбаҳор”да селекция хизмати яхши ишлаяпти. Буни шу билан изоҳлаш мумкин.

- Сиздан айнан мамлакатимиз футболи савияси борасида сўрамоқчи эдим. Собиқ футболчи ва мутахассис сифатида айтингчи, собиқ иттифоқ чемпионатлари орасида Ўзбекистон Суперлигаси савия борасида нечанчи ўринда?


- Бу ҳақда олдин ҳам тўхталиб ўтгандим. Ўзбек футболи собиқ иттифоқ мамлакатларида Россия ҳамда Украина чемпионатларидан сўнг, 3-ўринда туради. Бу ерда ҳам ажойиб, яхши савияга эга клублар бор. Футбол ривожланмоқда. Келаси мавсумдан Ўзбекистон чемпионатида ҳам VAR тизимини қўллаш кўзда тутилмоқда. Бу эса ўзбек футболини янада ривожланишига туртки беради. Ўтган мавсумда ҳакамлар кўплаб қўпол хатоларга йўл қўйишди. Тўғри, улар ҳам инсон, адашишади. VAR тизими эса шундай хатоларнинг олдини олишда кўмаклашади.

Айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятида собиқ ҳакам Равшан Сайфиддинович Эрматов фаолият олиб бормоқда. У футбол одами. Равшан Сайфиддинович билан яхши муносабатдамиз. Ўзбек футболини ривожлантиришда биз – мураббийлар ҳам унга амалий ёрдам беришимиз лозим. Умид қиламанки, янги мавсумда Суперлигада барчаси баркарор тарзда йўлга қўйилди. Жумладан, тақвимда ҳам олдингидек, ўйинлар оралиғида узоқ муддатли, яъни 21-22 кунлик танаффуслар юзага келмайди. Буни Равшан Сайфиддинович жуда яхши тушунади ҳамда бу борада амалий иш олиб боради, деб ўйлаймиз.

- Шунингдек, мухлисларни “Навбаҳор” мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳам қизиқтиради. Шу ҳақда ҳам тўхталиб ўтсангиз...


- Ҳозирча ёрдамчи мураббий Алексей Беленков масаласи очиқ турибди. Мабодо у “Навбаҳор”га келмайдиган бўлса, Россиядан яна бир ёрдамчи мураббий оламиз. Бу Александр Сергеевич Шеповалов. У олдин ҳам мен билан бирга “Солярис”, “Уфа” жамоаларида ишлаган. Шунингдек, кўп йиллар давомида 2016 йили вафот этган собиқ футболчи ва мураббий Сергей Викторович Шустиков билан фаолият олиб борган.

Умуман олганда, у бизнинг стратегиямиз, машғулотлар олиб бориш жараёнимизни яхши билади. Ёш ҳамда келажаги порлоқ, анча тажрибага эга мутахассис. Шунингдек, ўтган мавсумда “Навбаҳор”да мен билан фаолият юритган мураббийлар – Мустафо Байрамов, Аъзам Ражаббаев ва Павел Синельников мураббийлар штабидан ўрин олишган. Шерзод Жўрав эса энди “Навбаҳор” – U-21 ёшлар жамоасини шуғуллантиради. Шунингдек, мураббийлар штабидан бунгача селекция ишлари билан шуғулланган Отабек Ғуломхўжаевнинг ҳам жой олиши эҳтимоли юқори. Айни пайтда ушбу масала ҳал этилмоқда.


- Янги мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига юксак мақсад қўйилмоқда, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш...

- Албатта, ўз олдига юксак мақсад қўйган жамоада ўсиш ҳамда тараққиёт бўлади. Биз эса янги мавсумга тайёргарлик олиб бориш, шуғулланишда давом этамиз.

Шунингдек, яна бир марта таъкидламоқчиманки, ўтган мавсум билан солиштирганда, бу йил селекция ишлари аъло даражада олиб борилмоқда. Ўтган мавсумда кўплаб футболчиларни қўлга киритолмагандик. Бу йил эса клуб раҳбарияти, жумладан, вице-президент Ойбек Саматов биз таркибда кўришни истаган ўйинчи билан шартнома тузишимизда амалий ёрдам беряпти. Менимча, муносиб футболчилар билан шартнома имзоладик. Туркияда яна бир қатор янги ўйинчиларни кўрикдан ўтказамиз ва улардан яхши таассурот қолдирганлари билан шартнома имзоланади. Умид қиламанки, Туркиядаги иккинчи босқич йиғинида янги мавсумда “Навбаҳор” сафида майдонга тушадиган футболчиларнинг тўлиқ таркиби билан машғулот олиб борамиз.

Ўтган мавсумда чемпионатнинг 28 февралда бошланишини таъкидлашган, бироқ кейинчалик чемпионат баҳслари 10 мартда бошланганди. Биз эса 28 февралдаги ўйинга тайёргарлик кўргандик. Бу йил ундай камчиликлар юз бермайди, деб умид қиламиз. Чунки тайёргарлик шунга қараб олиб борилади. Тақвим ўзгартирилаверса, бу жамоаларга қийинчилик туғдиради. Менимча, ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти бу масалани ҳам инобатга олишади.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика