RU

Последние новости

11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  11 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  21 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1

"Навбаҳор" тақдимот маросимини ўтказди Новости

"Навбаҳор" тақдимот маросимини ўтказди

27 февраль куни Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида “Навбаҳор”нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Маросимдан олдин мазкур мажмуага йиғилган мингдан ошиқ мухлисларга вилоят санъаткорлари ўзларининг дилрабо куй-қўшиқларини ҳавола этишди.

Маросимда клуб вакиллари билан бирга Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ва вилоят сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Вилоят раҳбари ҳамда расмий меҳмонлар жамоа футболчиларига янги мавсумда тўп тепадиган рақамлари ёзилган футболкаларни топширишди.


Унга кўра, 2022 йилги мавсумда дарвозабонлар – Ўткир Юсупов – 1, Раҳимжон Давронов – 35, Озодбек Маърупов – 41, ҳимоячилар – Егор Кримец – 2, Боян Цигер – 4, Рустамжон Ашурматов – 6, Игорь Голбан – 22, Давронбек Ҳошимов – 24, Станислав Андреев – 28, Муҳаммадбобир Мўйдинов – 70, ярим ҳимоячилар – Азимжон Аҳмедов – 7, Жамшид Искандеров – 10, Ислом Кенжабоев – 11, Жамшид Болтабоев – 14, Эҳсони Паншанбе – 17, Нурилло Тўхтасинов – 19, Йован Жокич – 23, Элгужа Григалашвили – 30, Жавоҳир Ҳусанов – 48, Музаффар Мўминов – 64, Асадбек Собиржонов – 77, ҳужумчилар – Иброҳим Ғанихонов – 9, Зоран Марушич – 32, Андрей Сидоров – 99 – рақамларда жамоа шарафини ҳимоя қилишадиган бўлди.


 Шунингдек, мухлисларга жамоа мураббийлар штаби ҳамда ходимлари ҳам таништирилиб ўтилди.

Маросим давомида “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов ҳамда грузиялик ярим ҳимоячи Элгужа Григалашвилар сўзга чиқиб, жамоага яратиб берилган аъло шароитлар учун Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, клуб раҳбарияти, шу жумладан, клуб президенти Отабек Саматовларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, бўлажак мавсумда вилоят ҳокими, клуб раҳбарияти ва мухлислар ишончини оқлаш учун бор куч, маҳорат ҳамда имкониятларини ишга солишларини эътироф этишди.
 


Шундан сўнг, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифлари чоғида “Наманган ўзбек футболига Одил Аҳмедов сингари истеъдодли, ватанпарвар футболчини етказиб берганлиги билан фахрланиши, “Навбаҳор” мухлислари Англия. Италия ва Франция футбол фанатларидан қолишмаслиги, вилоят шаҳар ва қишлоқларида Одил Аҳмедовнинг издошлари яна кўплаб топилиши, “Навбаҳор” футбол клуби базасида “Футбол академияси”ни ташкил этиб, Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш” борасида фикр билдирганликлари, Юртбошимизнинг ушбу гапларидан келиб чиққан ҳолда, нафақат юртимиз, балки собиқ иттифоқ ва Осиёда ўз ўрнига эга бўлган, миллий чемпионатимизнинг энг совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор”нинг олдинги шонли тарихини тиклаш мақсадида жамоа таркиби тажрибали ва маҳоратли футболчилар ҳисобига кучайтирилиб, “Навбаҳор”нинг олдига янги мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганлигини таъкидлаб, янги мавсумда “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилади.


Сўнгра, мониторда “Навбаҳор” Медиа ва матбуот хизматлари томонидан тайёрланган, 2021 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Маросим якунида жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчилари вилоят раҳбари ва клуб раҳбарияти билан бирга эсдалик учун суратга тушишди.





Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика