RU

Последние новости

16:34Ўзбекистон кубоги. Учта ўйин бошланмоқда  0 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  9 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  7 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  1 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  1 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  28 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  5

"Навбаҳор": Тайёргарликнинг дастлабки босқичи якунланди Новости

"Навбаҳор": Тайёргарликнинг дастлабки босқичи якунланди

Бугун "Навбаҳор" Наманганда ташкил этилган йиғинни дастлабки босқичини якунлади.

Йиғин якунида мураббийлар машғулотларда қатнашаётган футболчилардан икки таркиб ҳосил қилиб, жамоа ёшларига қарши назорат учрашувини ташкил этишди. Ўйин ҳақида тўхталишдан олдин таркибга қўшилган футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтсак. Мавсумнинг биринчи ярмини Уйчининг "Хотира-79" жамоасида ўтказган Элмурод Низомбоев яна жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек, андижонлик посбон Лочин Долимов ҳам айни пайтда кўрикдан ўтмоқда.

Асосий таркиб вакиллари ёшлар билан бир бўлим давомида куч синашишди. Асосий таркибга киришга даъвогарлик қилаётган футболчилардан ташкил топган таркиб эса икки бўлим давомида ҳаракат қилди. Кошелев бошчилигидаги етакчилар 0:0 ҳисобидаги дуранг билан чекланишди. Таркиб эса қуйидагича кўринишга эга бўлди: Лочин Долимов, Тимур Султанов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ботир Тўрабоев, Илҳом Бойдедаев, Азим Аҳмедов, Леонид Кошелев, Ғайрат Жўраев, Акрам Баҳриддинов, Рўзимбой Аҳмедов. Тўлиқ ўтказилган баҳсда ёшлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ёшларга қарши қуйидаги таркиб ҳаракат қилди: Ислом Жўраев, Бобур Расулов, Фарруҳ Йўлдошев, Мирзоҳид Маҳкамов, Маҳсуд Ҳайитов, Абдулазиз Султанов, Абдураззоқ Жўраев, Аюбхон Гаппаров, Муҳаммад Расулов, Элмурод Низомбоев, Соҳиб Абдуллаев. Ягона жавоб тўпига Соҳиб Абдуллаев муаллифлик қилди.

Ёшларнинг голлари эса Мурод Раҳмонов (пен.), ва Фарҳод Шокировлар ҳисобига ёзилди. Собир Ҳамидов бироз бетоблиги боис ўйинда майдонга тушмаган бўлса Абдумалик Абдуллаев, Аъзам Алиев ва Виктор Мочалов каби футболчилар ёшлар сафида тўп суришди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика