RU

Последние новости

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  0 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  6 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  136

Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда "Навбаҳор" майдонидаги ғалабани қўлдан чиқарди Новости

Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда "Навбаҳор" майдонидаги ғалабани қўлдан чиқарди

Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Сурхон" ўйини якунланди.

"Навбаҳор" — "Сурхон" 2:2

Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Маъмуржон Илҳомов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Тимур Гайнуллин  

Назоратчи: Александр Попов   

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: 0:1 — 23, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 0:2 — 32, Жаҳонгир Абдусаломов, 1:2 — 49, Азим Аҳмедов, 2:2 — 90+5, Тома Табатадзе (пенальти).

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азим Аҳмедов (с), 8. Сиаваш Ҳақназари (11. Асадбек Собиржонов, 33), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров (77. Аброрбек Исмоилов, 79), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Русланбек Жиянов (33. Шодиёр Шодибоев, 90), 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев.

Захира: 12. Александр Лобанов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдулҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 71. Наврўзбек Иминжонов.

"Сурхон": 16. Дилшод Йўлдошев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4. Нодирхон Неъматхонов, 7. Достонбек Турсунов (20. Сардорбек Маҳмудов, 65), 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 9. Улуғбек Ҳошимов (77. Асадбек Каримов, 90+6), 10. Дмитри Плетнев (99. Комрон Саидазимов, 65), 15. Диёр Рамозонов, 17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 19. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (27. Асилбек Жумаев, 81), 66. Беҳрўз Шайдулов.

Захира: 86. Даврон Мерганов, 5. Азизбек Пирмуҳаммадов, 14. Сарвар Абдуҳамидов, 21. Давлатжаҳон Муҳиддинов, 28. Абдуқодир Амирқулов.

Огоҳлантириш: Нодирхон Неъматхонов (15)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+8. Дилшод Йўлдошевдан ажойиб сейв!

90+5. ГОЛ! Табатадзе пенальтидан ҳисобни тенглаштирди!

90+4. "Сурхон" дарвозасига пенальти белгиланди! Ҳамробек рақиб жарима майдонида Шербўтаев томонидан йиқитилди.

90+2. Ҳошимов жавоб зарбасини йўллади. Бироқ меҳмонлар ҳужумчисининг уриниши бироз омадсиз кўриниш олди.

90+1. Жокич ўта қулай вазиятда Табатадзенинг юқорига тепиш рекордини янгилади.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

87. Ҳошимов тўп учун курашда Аҳмедовга имкониятни бой берди, акс ҳолда "Сурхон" ҳужумчиси рақиб дарвозабони билан яккама-якка қолиши мумкин эди.

81. "Сурхон"да ўзгариш: Жумаев Абдураҳмоновни алмаштирди.

80. Табатадзе яна бир вазиятни кўкка совурди.

79. "Навбаҳор"да ўзгариш: Искандеров ўрнига Исмолиов майдонга туширилди.

Бугунги учрашувни кузатиш учун Намангандаги "Марказий" ўйингоҳига 9850 нафар томошабин ташриф буюрибди.

74. ЗАРБА! Саидазимовнинг жаримадан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Акс ҳолда, эҳтимол, тур голини кўрган бўлар эдик.

70. "Сурхон"нинг қарши ҳужуми хавфли чиқди, аммо меҳмонлар сўнгги зарбани йўллашда кечикди.

68. Табатадзе рақиб жарима майдонида "Сурхон" ҳимоячисини алдашга уриниб, тўпни йўқотди.

65. "Сурхон" таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

60. Собиржонов рақиб жарима майдонига оширилган тўпни тўхтатишга уринди, бироқ бу уриниш рақиб ҳимоячилари томонидан дарҳол бартараф этилди.

56. Табатадзенинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

54. Йован Жокичнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

49. ГОЛ! Бурчакдан узатилган тўп Аҳмедовнинг зарбаси билан якунланди. Тўп йўл-йўлакай Жокичга тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди.

47. Дилшод Йўлдошевдан сейв! "Сурхон" посбони ўйин давомида иккинчи маротаба шундай ҳаракат амалга оширди.

46. Жияновда иккинчи бўлимнинг илк дақиқасидаёқ яхши вазият юзага келди. Мезбонлар рақиб ҳимоячисининг қўлиг тўп текканини таъкидлади, ҳакам эса ўйинни давом эттириш кераклигини айтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

40. Меҳмонлар учинчи голни уриши мумкин эди, Юсупов сейв амалга оширди.

40. Жияновнинг пастлатиб йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

39. Сайфиев Абдусаломов билан тўқнашиб кетди. "Навбаҳор" ҳимоячиси рақибига зарба бериб юборди, ҳакам эса буни кўрмади.

36. Дилшод Йўлдошев ҳам жамоаси ғалабасига ҳисса қўшмоқда, у Ивановичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди.

32. ГОЛ! "Сурхон" иккинчи маротаба стандарт вазиятни голга айлантирди! Жаҳонгирбек Абдусаломов Брюс Ли усулида оёқ чўзиб, Шайдуловнинг жаримадан узатган тўпини рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди!

29. Табатадзе бурчакдан узатилган тўпга бош билан ноаниқ зарба йўллади.

25. "Навбаҳор" кетма-кет икки маротаба хавфли зарба йўллади, аммо бироз аниқлик етишмади.

23. ГОЛ! "Сурхон" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб олган Ҳамиджонов кучли зарба билан Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозанинг ўткир бурчагини аниқ нишонга олди.

21. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам муваффақиятсиз якунланди. Ўйин темпи суст ҳозирча.

16. Жиянов яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ ҳакам офсайд қайд этди.

15. Неъматхонов тезликда кетаётган Жияновни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

14. Жочик майдон марказида Плетневга нисбатан фол ишлатди.

6. Табатадзенинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, шу боис, "Сурхон" дарвозабони қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

4. Сияваш Беҳрўз Шайдуловга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам "Навбаҳор" ярим ҳимоячисини оғзаки огоҳлантирди.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика