RU

Последние новости

13:14"Машъал" Про лига ғолибига айланган учрашув ва тадқирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:42"Реал" ва "Ливерпуль" хавбекларни алмашиши мумкин  0 12:20"Барса" - "Реал" фахрийлари ўртасидаги ўйин. Роналдиньо "девятка"га гол урди  3 12:04Тен Ҳагни бўшатиш ва Аморимни олиб келиш МЮга қанчага тушди?  0 11:37Афсоналар баҳси: "Барса" "Реал"ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди. Абидаль, Роналдиньо, Ривалдо vs Павон, Зеедорф, Фигу  4 11:20Қатарлик ҳужумчи, италиялик ҳимоячи МЮ ёш юлдузи. Йилнинг энг чиройли голини ким урди?  4 11:03The best-2024. Барча даъвогарлар битта саҳифада  13 10:59"Барселона" ёш ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  0 10:33"Goal" нашри ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий номзодларни эълон қилди  18 10:07"Арсенал" собиқ футболчисининг ўғли "Челси"га ўтмоқда  0 09:46Теннисчи Рафаэль Надаль "Манчестер Сити" футболчилари билан учрашди  3 09:24Ла Лига ва PUMA қишки мавсум учун тўпларни намойиш этишди  1 08:53Нойер ПСЖ билан ўйинда Дембеле ва Барколадан кўпроқ алдамчи ҳаракат амалга оширди  0 08:26Коло-Муани "Арсенал"га кўчиб ўтиши мумкин  0 08:04Кариус келажаги ҳақида: "Мен фаолиятимни якунламадим, футбол ўйнашни истайман"  1

"Навбаҳор" - "Сурхон" ўйинидаги пенальти ҳакамнинг тўғри қарорими ёки хатоси? Суперлиганинг 4-тур ҳакамлик таҳлили Новости

"Навбаҳор" - "Сурхон" ўйинидаги пенальти ҳакамнинг тўғри қарорими ёки хатоси? Суперлиганинг 4-тур ҳакамлик таҳлили

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлига 4-тур ўйинларидаги ҳакамлик билан боғлиқ бўлган энг баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

✅ "Динамо" - "Металлург" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш ҳақидаги тўғри қарори. Ҳакам шунингдек ўйинни тўхтатган ҳолда унга югуриб келган ва ҳакамнинг қарори бўйича баҳслашган "Динамо" ўйичисига сариқ карточка кўрсатиб тўғри қилди. "Динамо" ўйинчиси контакт ташаббускори, у тўпни елка ва оёғи билан ёпмоқда ва тўпга яқин бўлмаган чап оёғи билан ҳаракатни амалга оширмоқда. "Металлург" ҳимоячиси қоидани бузмаган ҳолда оёғини майсага қўйган.


✅ "Динамо" - "Металлург" ВИДЕОНИ КЎРИШ

VAR'нинг тўғри аралашуви, ҳакамлар "Динамо" фойдасига 11 метрли зарба белгилаб ва сариқ карточка кўрсатиб тўғри қилишди. "Металлург" ҳимоячисининг икки қўли ҳам танага ёпишмаган ва бу нотабиий ҳолатга киради. Вазият "дарслик учун". VAR борлиги эса омад. Бу вазият майдондаги ҳакам учун жуда қийин эди.


✅ ОКМК – "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам қўпол ўйини учун "Бунёдкор" ўйинчисига унинг учун иккинчиси бўлган сариқ карточкани кўрсатиб тўғри қилди. Бу босиб олиш учун яққол сариқ карточка. Ҳакам иккинчи сариқ карточка бериш пайти буни қилиш тавсия этилмаган бўлса ҳам устунлик принципи асосида ўйинни давом эттирди. Аммо, бу ерда 3га 2 чиқиб кетиш бўйича жуда ўткир вазият бўлганди, шу сабаб ҳакамда устунлик принципини қўллаш ва кечиктирилган жаримани кўрсатиш учун асос бор эди.


✅ ОКМК – "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди. ОКМК ҳужумчиси кўрсатган нарса симуляция учун сариқ карточка арзимаса ҳам ҳеч бўлмаса суҳбатга лойиқ эди. Ҳимоячи ва ҳужумчи ўртасида қўллар билан бир-бирини бироз ушлаш каби енгил кураш бор. Сўнгра ОКМК ҳужумчиси курашни ютмаслигини ҳис қилмоқда, сакрамоқда ва майсага йиқилмоқда. VAR аралашмай тўғри қилди.


❌ ОКМК – "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам ўйинни давом эттириб, VAR эса вазиятга аралашмай хатога йўл қўйди. "Бунёдкор" фойдасига пенальти қўйиш керак эди. Бу бош ҳакам учун "бахтсиз ҳодиса", сабаби у тўпни кузатмоқда, ОКМК ҳимоячисининг "Бунёдкор" ҳужумчисини тўхтатиши эса эртароқ бошланмоқда. Ҳакам якунда ерда ётган футболчиларни кўрди. У йиқилишга нима сабаб бўлганини кўрмади.

Бундай вазиятда ҳакам ёрдамчиси кўмаклашиши керак, вазият у учун очиқ. "Бунёдкор" фойдасига 11 метрлик зарба ва ОКМК ҳимоячисига спортга хос бўлмаган ҳаракатлари (рақибни тўхтатгани) учун сариқ карточка. VAR'нинг нега вазиятга аралашмагани эса шахсан мен учун жумбоқ.


❌ "Қизилқум" - "Локомотив" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Икки ўйинчига ҳам сариқ карточкадан бериш тўғрироқ қарор бўларди. Фол вазиятида "Локомотив"нинг бир йўла икки футболчиси рақибга нисбатан қоидани бузмоқда. Бири "Қизилқум" ўйинчисининг товонини босмоқда, иккинчиси эса атайлаб елка билан ўйнамоқда. "Локомотив"нинг камида бир ўйинчисига сариқ карточка кўрсатиш керак эди.

Шундан сўнг ўйинчилар ўртасида кичик тартибсизлик юзага келмоқда. Унинг фаолроқ иштирокчиси "Қизилқум"нинг 27-рақамли футболчиси. У ҳам ўз ҳаракати учун огоҳлантиришга лойиқ. Айнан у сабаб можаро авж олди.


✅ "Пахтакор" - "Сўғдиёна" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам VAR'нинг аралашувидан сўнг "Сўғдиёна" фойдасига 11 метрлик зарба белгилаб тўғри қилди. "Пахтакор" ҳимоячиси томонидан эҳтиётсизлик сабаб қилинган фол: у чамаламай тўпни олишга борди ва рақибининг пай қисмига зарба берди.


❌ "Пахтакор" - "Сўғдиёна" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Юзга уриш учун яққол сариқ карточка. Ҳакамнинг нега бу ерда "Сўғдиёна" ўйинчисига огоҳлантириш бермаганидан ҳайрон қолдим. Қўлнинг йўналган ҳаракати ва юзга тегиш.


✅❌ "Андижон" - "Насаф" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам қисқа муддат давомида устунлик принципини тўғри қўллай олди (икки бор!). Аммо, менинг фикримча, биринчи фол учун "Андижон" футболчисига сариқ карточка кўрсатиш керак эди. У катта тезликда "Насаф" ҳужумчисининг оёғига зарба берди. Ҳа, у оёқларини олиб қочди, аммо барибир бепарво ўйнади.

Бу вазиятда бироздан сўнг яна бир фол рўй берди, аммо у унчалик қаттиқмас эди ва сариқ карточкага арзимасди.


✅ "Андижон" - "Насаф" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Мен қайд этадиган биринчи нарса ҳакамнинг позициясидир. Бу нарса ушбу вазиятда идеал эди. "Насаф" ҳужумчиси контакт ташаббускори, бу пенальти эмас. ЖЧдан сўнг замонавий тенденциялар бизга бундай вазиятларда ўйинни давом эттиришни уқтирмоқда. "Насаф" ўйинчиси тўпга эмас, балки рақиб томонга оёқларини ҳаракатлантирмоқда. VAR тўғри аралашмаяпти.


✅ "Олимпик" - "Нефтчи" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Яна "дарсликдан" вазият. "Нефтчи" футболчиси ўз жарима майдончасида тўпга атайин ўйнамоқда, шундан сўнг тўп қисқа масофада жамоадаги шеригининг қўлига тегмоқда. Бундай вазиятларда ўйинни давом эттириш керак, ҳакам вазиятни тўғри таҳлил қилди.


❌ "Олимпик" - "Нефтчи" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Тушунишим бўйича ҳакам "Нефтчи" ўйинчисига кўрсатилган сариқ карточкани бекор қилди, сабаби бу ерда умуман фол йўқ деб ҳисоблади. Аммо, мен VAR'нинг бу аралашувини жуда ғалати деб ҳисоблайман: у бош ҳакамни фақатгина ўша жойда қизил карточка кўрсатиш кераклиги борасида мониторга чақириши мумкин эди. Менимча, бу ерда "Нефтчи" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. Дастлабки қарор тўғри эди, аммо ҳакам негадир VAR'нинг ғалати аралашувидан сўнг уни бекор қилди.


✅ "Олимпик" - "Нефтчи" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам ўйинни давом эттириб, VAR эса аралашмай тўғри қилди. "Олимпик" ҳимоячиси таваккал қилди, аммо барибир тўпга ўйнади, шундан сўнг инерция сабаб "Нефтчи" ўйинчиси билан тўқнашув содир бўлди. Улар бир-бирлари томон ҳаракат қилишди ва шунчаки ўзларини тўхтатишга улгуришмади.


✅ "Олимпик" - "Нефтчи" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Яна ҳакамнинг идеал позицияси ва унинг ўйинни давом эттириш ҳақидаги тўғри қарорини қайд этаман. Яхши кураш, очиқ итариб юбориш ҳолат йўқ. Ортда турган "Олимпик" ҳимоячиси "Нефтчи" ҳужумчиси оёқлари орасидаги тўпга ўйнамоқда. Қийин вазият, аммо якунда ҳакамнинг тўғри қарори. VAR тўғри аралашмади.


✅ "Навбаҳор" - "Сурхон" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам сариқ карточка кўрсатмаган ҳолда "Навбаҳор" фойдасига тўғри пенальти белгилади. "Сурхон" ҳимоячиси томонидан эҳтиётсизлик сабаб қилинган фол: у шунчаки тўпга ўйнашга улгурмади ва бироз тезроқ ҳаракат қилган рақибини йиқитди.


Шундай экан, ҳакамлар 15та баҳсли вазиятдан 5тасида хатога йўл қўйишди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика