RU

Последние новости

20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  2 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  9

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги фикрлар Новости

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги фикрлар

"Навбаҳор" ва Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди:
Даврон Файзиев, “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи: “Ўтган турда навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, олий лигада қолиш вазифасини бажарганимиздан хабарингиз бор. Шундай бўлсада футболчиларга бўшашмаслик кераклигини уқтирганди. Лекин, улар хотиржамликка берилиб ҳаракат қилишгани учун “Навбаҳор” бизни жазолади. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга интилдик. Айнан шу сабабли ҳимоямизда бўшлиқлар пайдо бўлди. Бундан наманганликлар самарали фойдаланиб, кетма-кет иккита гол уришди. 1:0 ҳисобида ютқаздик нима-ю, 3:0 ҳисобида ютқаздик нима? Шу сабабли, ҳужумлар ташкил этгандик. Бироқ, имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бир сўз билан айтганда жамоамиз бугун ўзига ўхшамади”.

Мустафо Байрамов, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи: “Ғалаба билан барчани табриклайман. “Насаф”га қарши учрашувдаги мағлубиятдан кейин мухлисларимиз олдида уялиб қолгандик. Шу сабабли, юзимизни ёруғ қилиш учун ғалаба учун майдонга тушгандик. Сафимизда бир қатор йўқотишлар бўлишига қарамай, кўзланган мақсадга эришдик. Иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлар ҳам ўйинни кучайтирди. Ҳисоб бунданда йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Бироқ, футболчиларимиз бир нечта имкониятлардан фойдалана олишмади”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика