RU

Последние новости

14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  0 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0 12:41"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0 12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  5 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0 11:50Тонали АПЛнинг топ клубига ўтиши мумкин  1 11:22Канселу "Барселона"га қайтмоқчи  2 10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  6 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  4 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  1 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  12

"Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви рақамларда Новости

"Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви рақамларда

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Шўртан" учрашувида мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

Энг тез: Ҳужумчимиз Олександр Пишурнинг биринчи дақиқада урган голи Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсумидаги энг тезкор голи бўлиб турибди.

Энг кўп: "Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви 5- тур беллашувлари орасида энг кўп сариқ карточка кўрсатилган ўйинга айланди.

1- "Навбаҳор" Олий лиганинг ушбу мавсумида биринчи ғалабасини қўлга киритди.  Акрам Бахритдинов ўзининг чемпионатдаги биринчи голини урди.

2- Олександр Пишур ва Мўйдин Мамазулумов ушбу мавсумдаги голлари сонини иккитага етказиб олишди. Иккита футболчимиз (Акмал Ортиқов ва Дилшод Жабборов) ўтказилган бешта ўйинда тўлиқ ҳаракат қилишди. Дилшод Жабборов ҳисобида ушбу беллашувдан сўнг иккита сариқ карточка мавжуд. 3:1 ҳисобида ғузорликларни жамоамиз иккинчи маротаба мағлуб этди. 2013- йил меҳмонда ҳам айнан шу ҳисобда "Навбаҳор" ғалабани қўлга киритганди.

3- Томошабин тўплаш бўйича "Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви бешинчи турда ("Бухоро" - "Андижон" 21118, "Қизилқум" - "Пахтакор" 19318) учинчи ўринни эгаллади. Уч футболчимизга (О. Жўрабоев, А. Бахритдинов, С. Азимов) жорий мавсумда илк маротаба сариқ карточка кўрсатилди.

4- Мўйдин Мамазулумов  фаолияти давомида "Навбаҳор" ва "Шўртан" таркибида ҳаракат қилиб, ҳар икки жамоа дарвозасига гол уришга муваффақ бўлган тўртинчи ўйинчига айланди. Ушбу натижага аввал Ёрқин Назаров, Александр Мочинов ва Константин Боевлар эришишган. "Навбаҳор"нинг чемпионатдаги ғалабасиз 4 ўйинлик серияси поёнига етди. Ҳозиргача футболчиларимиз чемпионатда урган голларининг тўрттаси иккинчи бўлимда содир этилмоқда.

5- Ушбу ўйинда бешта футболчиларимиз огоҳлантирилишди. "Навбаҳор" майдонида ғузорликлар билан кечган кетма-кет бешинчи ўйиннинг биринчи бўлимида дуранг қайд этилди. "Шўртан" амалдаги мавсумда қаторасида бешинчи мағлубиятни қабул қилди.

6- Эндиликда "навбаҳорчилар"нинг ўтказилган бешта ўйиндан сўнг жами урган голлари сони 6 тани ташкил этмоқда.

7- "Лочинлар" ўз майдонларида ғузорликларни Олий лига доирасида еттинчи бор таслим этишди. Учрашув бош ҳаками Владислав  Цейтлин чўнтагидан етти бор сариқ картчока олишига тўғри келди. Акмал Ортиқов ўз дарвозасидан еттинчи бор тўп олиб чиқди.

9- Учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин мавсумда бошқарган тўртинчи учрашувида назоратчи томонидан 9 баллга лойиқ топилди.

10- "Навбаҳор" ўнинчи ўринга кўтарилиб олди. "Шўртан"нинг ўтказиб юборган голлари эндиликда ўнтага етди.

11- "Шўртан"га қарши бу ўйин бизнинг майдонда ўтказилган Ўзбекистон чемпионати тарихидаги ўзаро 11- қарама-қаршилик.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика