RU

Последние новости

22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  11 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  8 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  85 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  28 20:54Пеп Гвардиола: "Биз чорак финалга муносиб эмасдик"  5 20:172026/27 йилги мавсумдан бошлаб Бундеслиганинг расмий тўпини Adidas ишлаб чиқаради  0 19:50Дибала "Атлетико"да Гризманнинг ўрнини эгаллаши мумкин  2 19:22"Ливерпуль" Дембеле учун 100 млн евро тўлашга тайёр  7 18:56"Ливерпуль" туркиялик футболчини Салоҳга ўринбосар деб билмоқда  1 18:35Суперлига. "Бухоро" – "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди   0 18:10Дэвид Мойес АПЛда ой мураббийига айланиб, Гвардиолага етиб олди  0 17:15Салоҳ АПЛда 7-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лига рекорди такрорланди  2 16:50"Жар" стадиони "Бухоро" – "Қизилқум" учрашувига шай ҳолатда!  5 16:32Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони бугунги дербига тайёр!  6

"Навбаҳор": Рисқуллаев келди, айримларга жавоб берилди Новости

"Навбаҳор": Рисқуллаев келди, айримларга жавоб берилди

Эртага "Навбаҳор" Тошкентда ташкил этилан ўқув-машғулот йиғинини якунлади.
Пойтахтда ўтказилган назорат ўйинлари орқали мураббийлар штаби таркибга жалб қилинган футболчиларни синовдан ўтказиб олишмоқда. Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоа машғулотларига Яннис Мандзукас (“Қизилқум”) (фотода), Рустам Аъзамов (“Локомотив”)лар келиб қўшилишганди. Ўтган вақт давомида жамоа сафига Аҳрол Рисқуллаев (“Динамо”) ва Фарруҳ Нурлибоев (“Олмалиқ”)лар келиб қўшилишди. Рисқуллаев ҳозир жамоамиз билан бирга бўлса Нурлибоев бир кунлик машғулотдан кейин ортга қайтган. Шунингдек, жамоада айни пайтда биринчи лига вакили “Регистон” жамоасидан ярим ҳимоячи Марат Қудратов ҳам кўрикдан ўтмоқда.

Мураббийлар штаби айрим футболчиларга жавоб беришни лозим топишди. Хусусан мавсумнинг биринчи қисмини “Чуст-Пахтакор” жамоасида ўтказган Мирзоҳид Маҳкамов, Бобир Расулов ва Фарруҳ Йўлдошевлар кўрикдан ўта олмай ортларига қайтишди. Шунингдек, давралар оралиғида яна жамоага қўшилган Элмурод Низомбоев энди “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайди. Аъзам Алиев ёшлар жамоаси билан иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун ортга қайтган бўлса Соҳиб Абдуллаев жароҳат туфайли муддатидан олдин Наманганга қайтди.

Футболчилар эртага Муборакнинг “Машъал” клуби билан пойтахтдаги сўнгги назорат ўйинини ўтказишади. Шундан сўнг жамоа Наманганга қайтиб келади. Икки кунлик дам олишдан сўнг машғлотлар Наманганда олиб борилади. Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни жамоамиз “Андижон” билан меҳмонда давралар оралиғидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Қўшимча маълумот ўрнида олий лигадаги трансфер дарчаси ёпилишига қадар жамоага маҳоратли футболчиларни жалб этилганлигини ҳам келтириб ўтиш жоиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика